Янгиликлар
16
Адлия аралашуви билан ҳоким қарорни имзолади
Мурожаат адлия ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, ариза муаллифи фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдони Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссия аъзоларининг ижобий хулосалари ҳамда комиссиянинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатномасига асосан “ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин” деб топилган.
Комиссия ишчи органи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилганлиги, бироқ туман ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаганлиги аниқланган.
Адлия бўлими аралашуви билан туман ҳокими томонидан тегишли қарор имзоланди. Туман Давлат хизматлари маркази томонидан қарор нусхаси мурожаат муаллифига тақдим этилди. Натижада мурожаатчининг турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилди.
Зариф Комилов, ЎзА