Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сўнгги пушаймон ўзингга душман!


Айни пайтда дунёдаги пандэмик вазиятни ижобий деб бўлмайди. Вирусни юқтириш ҳоллари ошиб бормоқда. Энг ёмони - статистика бизга бўйсунмай қўйди. Мавжуд вазиятни сақлаб туришнинг ўзи мураккаблашиб қолди. Шундайлигини билиб, ҳис қила туриб барибир хулоса чиқармаяпмиз. ОАВда доимий карантин қоидаларини бузувчилар ҳақида лавҳалар бериб борилсада, гўёки улар бизга тегишли эмасдек!

Эпидемияда рад қилиб бўлмас қонуният бор. Кечикканлар
кечирилмайди! 

Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари, ўз вақтида қабул қилинаётган амалий чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз аксарият ривожланган давлатлардан фарқли равишда виусга чалинган беморлар сони бизда нисбатан анча кам. Қуйида келтириладиган маълумотлар аччиқ реаллик бўлсада айрим лоқайд шахсларни уйғотишга чорлов бўлса ажаб эмас.

Жумладан, Лотин Америкасидаги Эквадор давлатида бўлаётган воқеалар кўз олдимизга қўрқинчли филмлардаги саҳналарни келтиради. Шифохоналар вирус юқтириш ўчоғига айланиб улгурган, ўликхона ва дафн бюролари кўп сонли ва сония сайин кўпаяётган жасадларни кўмишга тайёр эмас. Жасадларни тобут ўрнига одатда банан ёки қисқичбақа ташиладиган картон қоғозга солиб қўйишяпти ёйинки уларда бу ҳолатлар яхши деб қаралаётган экан. Ёмоничи, дейишингиз мумкин?! Ёмони жасадларнинг кўчаларда, ҳовлиларда ўртача 30 градус жазирамада қолиб кетаётганлиги...  
Халқ давлатдан ёрдам сўрамоқда, давлат эса вазият янада ёмонлашишини таъкидлашгагина ярамоқда. Эквадор кўчаларида бир хил манзара, чойшаб ёки пластик пакет билан бурканган жасадлар 30 градус жазирамада айнишни бошлаган, жасадлар атрофи юзлаб чивинлар билан тўла...
Ижтимоий тармоқларда, жасадлар билан тўлган шифохононалар, ҳовлилар, уйлар расмлари кенг тарқалмоқда. Халқ шу йўл билан давлатдан жиддий эътибор, ғамхўрлик кутмаётгандек. Албатта бу даҳшатнинг ўзгинаси!
Ҳоҳ хусусий бўлсин хоҳ давлат тасарруфидаги шифохона бўлсин, барчаси пулли асосда хизмат кўрсатади. Бу вазиятни янада оғирлаштиради. Вирус юқтирган шахснинг соғлиғи ҳақида қариндошлари  қайғуришади ва бу вируснинг уларга ҳам юқишига олиб келади. Ўликхоналар фаолияти тўхтаган, диний маросимлар ўтказувчи ходимлар касаллик юқтириб олмаслик учун доимий вазифаларини бажаришдан бош тортмоқдалар. Мамлакатда карантин талабларини бузганлик учун дастлаб 100 доллар, бу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда 400  доллар жарима учинчи марта қамоқ жазоси амал қиляпти.
Ҳукумат аҳолини бироз бўлсада қўллаб қувватлаш ва уйда қолдириш мақсадида 60 доллардан моддий ёрдам бермоқчи лекин аҳолининг аксариятида пластик карта мавжуд эмас ва уларнинг банкка ёпирилиш хавфи вазиятни мураккаблаштиряпти.

Қўнғироқ ким учун янграяпти?!

Ҳурматли юртдошлар халқимизда бир дона нақл бор "Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукур!". Айрим хорижий давлатдаги пандемияга қарши кураш борасидаги вазиятни кузатар эканмиз, кимдир касалликка чалинганларнинг сони ошиб боришига ҳукуматнинг етарлича чора кўрмаганликда деб билса, кимдир касалликни ўзига юқтириб олган фуқароларни айблайди. Афсуски, энди бундан фойда йўқ.   

Ўзимиздачи? Ўзимизда амалга оширилаётган барча эзгу амалий чора-тадбирларни ҳаммамиз кўриб гувоҳи бўлиб турибмиз. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек фуқароларимиз орасида карантин ҳолатини тўла англаб етмаган ёки англашни хохламаётганлар ҳам бор. Мутасадди ташкилотлар томонидан берилган маълумотларга кўра карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар, яъни жорий йилнинг 16 апрель ҳолатида республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 68 239 та ҳолатлар аниқланиб, тегишли тартибда жавобгарликка тортилганлар. Наҳотки улар тушунмасалар мазкур қилмишлари нафақат ўзларининг балки бутун жамиятнинг осойишталигига хавф солаётганлигини.

Ҳурматли фуқаролар, қарашларимиз, динимиз, тилимиз, турличадир лекин айни пайтда мақсадимиз ягона. Мақсадга эришиш учун уйда қолинг ва карантин тартибига риоя қилинг!!!

Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шоҳрух Саидов