Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди


“Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети (Университет) ташкил этилди.

Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

Университетга таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилади;

 таълим жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизими асосида амалга оширилади;

 хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади;

Университетда шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун доимий фаолият юритувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилади ҳамда курслардан муваффақиятли ўтган педагог кадрларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

 Шунингдек, қарорга кўра: 

 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади;

 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу тажриба бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда жорий этилади.

Қарор билан 2020-2023 йилларда Университетни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Университет тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Синхрон таржима лабораторияси ва Мультимедиа маркази ташкил этилади.

Бундан ташқари, Университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган:

Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази;

Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази ташкил этилади.

https://t.me/huquqiyaxborot