Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ


САВОЛ: Мен новвойхонада ишлайман, стикерим олмаганман, иш фаолиятимни юритишим учун шаҳсий автомашинамдан фойдалансам бўладими?

ЖАВОБ:  Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома яъни "стикер"лар бериш тўхтатилган.
    Бунда автотранспорт воситаларига фақатгина мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
    Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхатидан келиб чиққан ҳолда шахсий автомашинангиздан фойдаланишингиз мумкин эмаслиги маълум қилинади.

    Саволга Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов жавоб берди.

 

  УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!