Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил I чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.
I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 1-чораги давомида 1 344 та ариза, шикоят ва таклифлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1244 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 817 та мурожаат ёки 66 фоизи қаноатлантирилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) орқали Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2020 йил 1-чораги давомида жами 11 та мурожаатлар келиб тушган. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ёки 44 фоизи қаноатлантирилиб, 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
III. Жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 273 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 43 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 13 та) ва 2 180 та огоҳнома киритилган.
Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 37 тани ташкил қилган. 34 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 116 та тақдимнома ва
9 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.
IV. Судларга киритилган даъво аризалар бўйича.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил 1-чораги давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 1 млрд. 356 млн. 353 минг 955 сўмлик 181 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 1 млрд. 407 млн. 103 минг 775 сўмлик 15 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.
Киритилган даъво аризаларнинг 663 млн. 686 минг 640 сўмлик 99 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.
V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича.
Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 10 та идоралар фаолияти ўрганилди. 10 та идоралар фаолияти таҳлил қилинди. 10 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 3 тасини қонун ҳужжатлари, 3 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ташкил этди.
Ҳисобот даврида 9 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 2 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида 2 марта умумлаштирилган маълумотлар киритилди.
Шунингдек, жорий йилда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 2 марта сўровномалар ўтказилиб, унда 1856 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди. Сўровномалар якуни бўйича тегишли тартибда вазирликка ахборот берилди.
VI. Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.
Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимига 2020 йил I чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 35 та аризалар келиб тушди. Ушбу ва қолдиқдаги 3 та аризалардан 21 таси қаноатлантирилди, 4 таси рад қилинди, 13 таси кўриб чиқилмоқда.
Мазкур аризаларга асосан 6 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та қайта ҳисоб рўйхатига, 14 та қайта давлат рўйхатига олинди.
VII. Бошқарманинг ҳуқуқий хизматни давлат томонидан тартибга солиш йўналиши фаолияти бўйича:
Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган 34 та давлат нотариал нотариуслари вилоятдаги 540 та маҳаллага бириктирилган. Бириктирилган нотариуслар хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ўртасида ерга, унга эгалик, ворислик ва мерос ҳуқуқи юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, 31.03.2020 йил ҳолатида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 200 га яқин маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилди ҳамда нотариал ҳаракатларни ўша жойнинг ўзида амалга оширилиши тизими йўлга қўйилди, натижада мазкур учрашувларда давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 500 га яқин нотариал ҳаракат сайёр тартибда расмийлаштирилди.
VIII. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:
2020 йилнинг 1-чораги давомида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 25 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилиб, қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги сабабли розилик имзоси қўйилди.
Бошқарма томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.
Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами вилоятдаги 5 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, 2020 йилнинг 1-чораги давомида 17 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди ва 4 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг маълумотлар базаси танқидий қайта кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.
Шунингдек, 5 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 4 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 1 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.
IX. Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:
2020 йил 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 15 та таклиф киритилган.
2020 йилнинг 1-чораги давомида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 3901 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 1 134 таси ОАВ орқали (84 та телевидение, 204 та радио, 71 та газета ва журналларда ҳамда 775 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 2 496 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот шундан (647 та маъруза, 410 та давра суҳбати, 162 марта семинар ва 1277 та уйма-уй юриб) ўтказилган тадбирларни ташкил этди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил
ишлари бўлими