Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан маълумот.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 1-чораги давомида 1 344 та ариза, шикоят ва таклифлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1244 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 817 та мурожаат ёки 66 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 438 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 44 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 1-чораги давомида жами 11 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ёки 44 фоизи қаноатлантирилиб, 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бошқарма раҳбарияти ва туман (шаҳар) адлия бўлим ходимларининг шахсий қабулларида 2020 йил I чораги давомида жами 369 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2020 йилнинг I ярим йиллигида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган.
Ташкил этилган сайёр қабуллар жараёнида жами 453 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Шахсий ва сайёр қабулларда қабул қилнган жами 822 та мурожаатларнинг 553 та мурожаат қаноатлантирилди, 199 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 26 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.
Бундан ташқари, мурожаатларнинг кўриб чиқиш аҳволи йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, бу борада натижадорликни янада ошириш чоралари кўриб борилмоқда.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 1 070 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 863 таси ҳал этилган бўлиб, 662 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 62 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 86 тақдимнома, 103 даъво аризаси, 9 та маъмурий таклиф киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 19 нафар ходим интизомий, 7 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 2 417 837 912 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 6 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан, меҳнат низолари юзасидан ва уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан кўплигини кўрсатди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами
169 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 156 таси ҳал этилган бўлиб, 103 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 61 % ни ташкил қилади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 2 та тақдимнома, 3 та даъво аризаси киритилган.
Мазкур соҳадаги таҳлил ҳам мурожаатларнинг уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, банк фаолияти ва солиқ соҳасига оид масалаларда кўплигини намоён этди.
Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими