Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти - карантин қоидаларига қатъий этишдир!


Коронавирус пандемияси жаҳон хамжамиятида энг глобал муаммога айланди. Унга қарши туриш ҳамда инсон манфаатларини, ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида дунё мамлакатларида карантин ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ҳозирги кунда фуқароларнинг саломатлигини сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим вазифага айланиб бормоқда.

Дунё давлатлар томонидан карантин режимини бузганлик учун шак-шубҳасиз ва зудлик билан жиддий жавобгарлик чораларини кўради. Бу эса пандимияни бартараф этишда замон талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, вирус пайдо бўлган Хитойда ўзини яккалаш режимини бузганлик учун катта миқдордаги жарималар, қамоқ жазоси, ўта оғир ҳолатларда эса ҳатто ўлим жазоси ҳам тайинланди.

Италия ҳукумати фуқаролар учун махсус рухсатномасиз кўчага чиқиш ва шаҳардан кетиш тақиқланади. Мазкур тартибни бузганлик учун уч ойга озодликдан маҳрум қилиш ёки 200 еврогача жаримага тортиш кўзда тутилган, Испанияда дўкон ва дорихонада харидни амалга ошириш заруратидан ташқари, бошқа ҳар қандай ҳолатда кўчага чиқиш тақиқланган.

Жанубий Корея шифохонага ётқизиш ва карантин чораларини бузганлик учун 10 миллион вонгача (8 минг доллардан ортиқ) жарима солиш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўрсатиб ўтилган.

Россия Федерациясида карантин режимини бузганлик учун жарима 4 минг рубль, такрорий жавобгарликка тортилиш асоси билан – 5 минг рублни ташкил этади. Москвада ижтимоий мулоқот масофасини (камида 1,5 метр оралиғида) сақламаганлик учун фуқаролар жаримага тортилади.

 Карантинга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида ҳам жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 26 март куни “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун имзоланди.

Мазкур Қонунга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида аҳоли орасида асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратиш мақсадида Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима;

• 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

• 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Коронавируснинг Ўзбекистонга тарқалиши  муносабати билан карантин қоидаларига бузганлик учун қуйидаги жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган.

1) Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2) Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кўрсатиб ўтилган бўлиб, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

3) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси ниқобсиз юрганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган қатъий чоралар тўла асосли бўлиб, бу чоралар мамлакатимиз аҳолисининг соғлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Бухоро туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Санжар Рахматуллаев