Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида мамлакатда солиқ ва кредит имтиёзлари.


Ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятини чуқур ташвишга солаётган коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қилиши олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан барча тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича кредит суммаси белгиланиб, барча тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан миллий валютада берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация берилади. Битта қарз олувчига давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида ҳам кафиллик, ҳам компенсация беришга қўйилган чеклов бекор қилинди

Шунингдек,“2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилди. Тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилди. Амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлланмайди”деб кўрсатилган.

Президентимиз томонидан “Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур” деб таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ 5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони Фармоннинг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг ставкаларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати бериш кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436-моддаси биринчи қисмининг 5-бандидаги “ўн олти ёшга тўлмаган бешта” деган сўзлар “ўн саккиз ёшга тўлмаган тўртта” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Яъни, ер солиғи бўйича солиқ имтиёзлари ҳақидаги моддада ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқдан озод қилинади. Мазкур имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича қарздорлик ундирилмаслиги, пеня ҳисобланмаслиги ҳам автоматик равишда амалга оширилади. Агар, ушбу мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича маҳаллий давлат ҳокимиятга ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.


Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси  Анвар Рўзиев