Янгиликлар
Коронавирус пандемиясини жиловлашда дунё ва Ўзбекистон амалиёти.
Гарчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Johns Hopkins университети томонидан коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият нашр этилиб борилаётган, кунлик янги статистик маълумотлар энг оддий принцип бўйича йиғилсада: инфекция юқтирганларнинг, вафот этганларнинг ва тузалиб кетганларнинг умумий сони бундай статистика глобал пандемияга қарши курашнинг манзарасини тўлиқ акс эттира олмайди. Биз қўйида турли мамлакатларда эпидемия ҳолатида, иқтисодий чора-тадбирлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг пандемияга тайёргарлиги, санитария-карантин тадбирларининг ва қабул қилинган чора-тадбирларнинг самарадорлиги хусусида тўхталмоқчимиз.
Исроил давлатида ҳуқумат коронавирус пандемиясини жуда жиддий қабул қилиб, кескин чекловлар қабул қилди. Уйдан заруратсиз чиқиш тақиқланади. Агар карантин қоидалари бузилса, ҳуқуқбузар шахсларга 820 доллар жарима жазо чораси белгиланди. Карантин пайтида вақтинчалик ишини йўқотилганлигини билдириб бир миллионга яқин фуқаролар меҳнат биржасида рўйхатдан ўтган. Уларга иш ҳақиларининг 65% дан ошмаган ҳолда ишсизлик бўйича нафақа берилмоқда. Қонун бўйича қийин молиявий аҳволга тушиб қолган ҳар бир фуқаро кредит тўловларини 3 ойгача тўхтатиб қўйишга ҳақли бўлганлиги сабабли кредитлар бўйича тўловлар бекор қилинмади. Фақат озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва почта бўлимлари карантин қоидалари (ижтимоий масофаланиш ва санитария қоидалари)га амал қилган ҳолда ўз иш фаолиятларини давом эттиришига чекловлар жорий этилмаган.
Исроилда дунёдаги энг кучли ва илғор соғлиқни сақлаш тизимига эга давлат сифатида коронавирус пандемиясига қарши муваффақиятли курашда алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳукумат оғир ва ўртача аҳволдаги беморларни даволаш учун хориждан самарали дори-дармонларни, ўпкани вентиляция қилиш ускуналари ва шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини харид қилиниб, шифокорлар учун бир неча миллион ниқоблар, пластик кўзойнаклар ва панеллар этказиб берилди. Бундан ташқари, иккита йирик корхонада ўзларининг вентиляторларини фавқулодда ишлаб чиқариш бошланди. Айни пайтда 7 минг дона чиқарилиши режалаштирилган.
Германия давлатида ҳам ҳукумат бутун мамлакат доирасида чекловчи чораларни қўллаган ва аҳоли орасида оммавий тарзда тест ўтказиш ва касалланганларни аниқлаб, зудлик билан карантинга олиш сиёсати амалга оширилиб эпидемия хуружини сезиларли равишада пасайтирмоқда. 83 миллион аҳолига эга давлатда бугунки кунга қадар 1 млн 730 мингдан ортиқ одам тест топширган. Инфекция юқтирган беморлар изоляцияга олиниб, шифокорларнинг барча кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда уйда даволанмоқда.
Бундан ташқари, Германия ҳукумати бизнесга ёрдам бериш учун инқирозга қарши чоралар тўпламини ишлаб чиқди ва ўзини ўзи иш билан таъминлайдиган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард эвро, банкротлик ёқасида турган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард эвро ажратилди.
Жанубий Корея давлатида март ойининг ўрталарида коронавирус билан боғлиқ вазият анча кескин эди. Март ойининг охирларида вазият яхшиланиб, соғайиб кетган беморлар сони ошди. Жанубий Кореяда бошқа давлатлардан фарқли равишда тўлиқ карантин жорий этилмади. Шу билан бирга, ҳукумат барча ўқув муассасаларини ёпиб қўйган бўлсада, бир неча миллион ходимларни масофадан ишлашга ўтказди ва барча оммавий тадбирларни бекор қилди. Барча бинолар ҳароратни ўлчайдиган иссиқлик ўлчагич асбоблари билан жиҳозланди. 51 миллион аҳолига эга давлатда кунига 20 мингдан ортиқ одам тест топшириб, ҳар ким кўчмалабораторияда тест синовларни ўтказилиши йўлга қўйилди. Ушбу чора-тадбирлар касалхоналардаги одамларнинг йиғилишларини олдини олиб, касалликнинг шифокорлар ва беморларга юқтириш хавфини камайтирди. Шунингдек, ушбу усул орқали коронавирус аломатлари мавжуд бўлмаган ва коронавирусни эрта босқичда бўлган беморларни аниқлашга ёрдам берди.
Хитой давлати коронавирус инфекцияси тарқалишининг ўчоғи бўлган эпидемияни жиловлашда энг қийин йўлни босиб ўтган юрт. Хитойликлар эпидемияни жиловлашда 11 миллион аҳолиси мавжуд Хубей провинсияси ва унинг пойтахти Уҳан шаҳрини 23 январь куни барча учун ёпиб, давлатлараро ҳам вилоятлараро ҳаво ва темирйўл алоқалари ҳам бекор қилинди, жамоат транспортлари тўхтатилди, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари барча ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилди. Шаҳарда уйни икки кунда бир марта тарк этишга имкон берадиган рухсат-берувчи тизим жорий этилди. Аҳоли орасида касалликга чалинганларни текшириш бошланиб, касаллик аломатлар пайдо бўлган беморлар хавфсиз ҳолатга келтирилиб, инфекциянинг олдини олиш учун бемор билан алоқада бўлганларни ҳам зарарсизлантириш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, барча шаҳарларда кунлик дезинфексия ишлари амалга оширилди. COVID -2019 касалларини қабул қилиш учун иккита вақтинчалик касалхона қурилиб, даволашда нафас олиш қийин бўлган беморларга кислород билан қон сингдириш қўлланилди. Бундай тадбирлар давлат ҳисобидан амалга оширилиб, ҳуқумат томонидан 15 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланди. Тиббий ходимлар ва жиҳозлар учун субсидиялар ҳам ажратилди.
Ўзбекистон жаннатмакон юртимиз, гарчи мамлакатамизнинг юқорида тилга олинган давлатлар билан алоқалари жуда яқин ва туристлар оқими кўп бўлсада коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони анча кам 2020 йил 20 апрель соат 18:00 ҳолатида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда беморларнинг коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони — 240 нафарга етди, эпидемияни жиловлаш борасида ўз-ўзини изоляциялаш индексига кўра, Тошкент шаҳри ўтган ҳафтадагидек МДҲ давлатлари пойтахтлари рўйхатида ўз-ўзини изоляциялашнинг деярли 100 фоиз кўрсаткичи билан етакчилик қилмоқда. Бундай кўрсатгичга эришишимизнинг асосий омили нима-да?
Коронавирусга чалинган илк бемор аниқланган кундан бошлаб юртимизда инфекция билан қарши курашиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, апрель ойидан бошлаб кескин чоралар қабул қилиниши натижасида инфекциянинг аҳоли орасида кенг ёйилишининг олди олинди десак муболаға бўлмайди. Президентимиз томонидан коронавирус эпидемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Фармони қабул қилинди ва мазкур ҳужжатга асосан, инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда мамлакатда барча фуқаролар учун мажбурий изоляция режими жорий этилган бўлиб, унга кўра фуқаролар фақатгина энг яқин дўкон ёки дорихоналардан харид қилиш ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда шифокор кўригидан ўтиш учун ҳамда айрим ишчи-ходимларнинг тегишли рухсатнома ва бошқа бир қатор ҳужжатлари билан ишга қатнаш учун уйдан чиқишлари мумкин. Ниқобсиз жамоат жойларида юриш учун белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда инфекция тарқалишини олдини олишнинг ягона йўли бу карантин талабларига қатъий риоя этишдир. Вируснинг бошқа организмга юқишини олдини олиш учун "Эпидемик занжир"ни узиш керак. Зеро, касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш самаралироқдир.
Ҳурматли, фуқаролар уйда қолинг, белгиланган қоидаларга риоя қилинг! Ўзингиз ва яқинларингизни ҳаётини хавф остида қолдирманг!
Шофиркон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Шерали Субхонов