Янгиликлар
Карантин даврида ходимларни масофавий иш усулида ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби.
Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, ушбу низомга мувофиқ ходимларни масофавий иш усулига ўтказиш тартиби қуйидагича амалга оширилади.
Масофадан иш - ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашдаган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш ҳисобланади.
Вақтинчалик ишга ўтказиш муддати кўрсатилган буйруқ асосида амалга оширилади ва бунда Меҳнат кодексининг 73 - моддасиган асосан қуйидаги шартларни киритиш тавсия этилади:
- иш берувчи ва ходим ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқалари тартиби;
- ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва (ёки) техника воситаларидан фойдаланиш тартиби, агар томонлар тарафидан ходимга тегишли жиҳозлар ва(ёки) техника воситаларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлмаса;
- иш берувчи билан доимий алоқаларни таъминлаш, шу жумладан Интернетга кириш;
- иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникаларнинг ходимнинг айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан иш берувчига фоплаб бнриш билан боғлиқ шартлар;
- ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва(ёки) техника воситаларига, шунингдек, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетдан фойдаланган тақдирда харажатларни қоплпш тартиби ва шартлари;
- ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;
- ходимнинг ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда доимий иш жойига қайтариш шартлари;
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги электрон ҳужжат алмашиш йўли орқали алоқалар қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ходим иш вақтининг давомийлиги ва тартибини ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Иш жадвали тарафлар келишувига биноан белгиланади.
Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳаққи тўланади. Унга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек, тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори ўзгармайди.
Шунингдек, меҳнат таътили ҳамда қонунчиликда ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар сақланиб қолади.
Бухоро шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Асад Абдуллаев