Янгиликлар
Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун
Сир эмаски, дунё мамлакатларининг аксариятида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам коранивирус пандемияси сабаб айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишчиларига ойлик ҳақини тўлашда қийинчиликларга дуч келишлари табиий, чунки айни пайтда уларнинг ҳисоб-рақамидаги маблағ ҳам солиқларни ва иш ҳақини тўлашда уларнинг фаолиятини хавф остида қолдириши мумкин. Шунга кўра ҳозирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида айрим солиқ ва имтиёзлар қўлланилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 2020 йил 19 март куни қабул қилинган ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан солиқ тўловлари бўйича енгилликлар бериш ҳақида 11 та меъёр қабул қилинди. Ундан 3 таси жисмоний шахсларга тегишли бўлса, 8 таси тадбиркорлик субъектларига тегишлидир.
Шунингдек, 2020 йил 3 апрел куни қабул қилинган ПФ-5978-сонли “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан бевосита солиқ имтиёзи ва енгилликлар билан боғлиқ бўлган яна 12 та норма киритилди ва унга кўра мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга КЕЧИКТИРИШ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди, айрим соҳалар, масалан, туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи ТЎЛАМАЙДИ, ижтимоий солиқни эса амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоизли ставкада тўлайди, кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди, товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача кечиктирилади ва кейинчалик 6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади.
Ҳурматли фуқаролар, мамлакатимизда шундай синовли бир давр кечаётган бир даврда эпидемияга қарши кураш мақсадида уйда қолиб, яқинларимиз ва келажак авлодимизнинг ҳаётини хавф остида қолдирмайлик!
Вобкент туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Зоҳид Ҳалимов