Янгиликлар
Хайрия - юксак инсоний фазилат
Халқимизнинг ёш авлодни эзгулик руҳида тарбиялаш ва камол топтиришга доир бир қатор азалий қадриятлари мавжуд бўлиб, улар ичида хайрия ва ҳомийлик анъанаси муҳим ўрин тутади. Асрлар давомида сайқал топиб келаётган ушбу анъана мустақиллик йилларида мазмунан бойиди ва халқимизнинг инсонпарварлик хислатларини янада равнақ топиши мақсадида давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида юксала бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «...амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишгақай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади».
Шунингдек, ушбу масала Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида янада мустаҳкамлаб қўйилганлиги фикримиз далилидир. Хайрия ва ҳомийлик мавзуси бугунги кунда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш тизимининг ислоҳ қилинишитуфайли алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда давлат, тадбиркорлик ҳамда нодавлат ташкилотларининг ижтимоий компетентлиги ва функционал масъулиятининг ошиши ва янги имкониятларининг яратилиши жамоат эътибори ортишига олиб келмоқда.
Хайрияни хислат ва фойдали ҳаракат, фуқароларга яхшилик қилиш, камбағалларга ёрдам бериш, якка шахслар ва ташкилотларнинг камбағаллар, кам таъминланганларга раҳм-шафқат юзасидан моддий ёрдам кўрсатиши ҳамда турмуш даражаси паст бўлганларга давлат томонидан ёрдам курсатилиши деб аташ мумкин.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимига эътиборни кучайтириш мақсадида давлат ва давлат тасаруффида бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилотларитомонидан хайрия ва ҳомийлик жамғармалари ташкил этилишига катта эътибор қаратилмоқда. Улар жамият ва давлатнинг барқарор, ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш, оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, фуқаролар, жумладан, имконияти чекланган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга кўмаклашмоқда. Хайрия соҳасининг тушунчалари тизими икки асосий тушунчадан “хайрия фаолияти” ва “хайрия фаолияти иштирокчилари (субъектлари)” дан таркиб топиб, улар кўпроқ хайрия фаолияти турлари, шакллари, хайрия ташкилотлар, хайрияни амалга оширувчи жисмоний шахслар, хайрия ёрдамини қабул қилувчилар, хайрия фаолиятида иштирок этиш мотивацияси, хайрия ташкилотлари ва жамғармалар тизимида ўз ифодасини топган.
Хайрия фаолиятининг замонавий амалиёти ўз ичига хайриянинг турли шакллари ва кўринишларини қамраб олади ва улар ижтимоий иштироки хусусиятлари билан фарқланадилар, жумладан: Хайрия фаолияти мақсадларига кўра қуйидагиларни ажратиш мумкин:
1. Инсонпарварлик лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ хайрия фаоллиги, жумладан: – таълим ва маданият соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар; – тарихий меросни сақлашга йўналтирилган лойиҳалар; – фаровон яшаш муҳитини таъминлашга (яратишга) йўналтирилган лойиҳалар; – ижтимоий ташаббусларни қўллабқувватлаш (ривожлантириш)га йўналтирилган лойиҳалар; – аҳолининг саломатлигини сақлашга йўналтирилган лойиҳалар.
2. Муҳтожларга ижтимоий ёрдамни амалга ошириш билан боғлиқ хайрия фаоллиги, жумладан: – кам таъминланган фарзандли оилаларга ижтимоий ёрдам;
– уруш фахрийлари, захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларга ижтимоий ёрдам; – кекса инсонлар, ёлғиз пенсионерларга ижтимоий ёрдам; – ногиронлар, ногиронлиги бўлган бўлган болаларга ижтимоий ёрдам;
– етим болалар, ноқобил оилалардаги ўсмирларга ижтимоий ёрдам; – табиий офатлардан зарар кўрган инсонларга ижтимоий ёрдам; – ишсизларга ижтимоий ёрдам;
– оғир ҳаётий вазиятларга тушиб қолган бошқа муҳтож инсонлар (қочоқлар; уйсизлар, зўравонлик қурбонлари ва бошқалар)га ижтимоий ёрдам.
Хайрияда иштирок хусусияти (шакли)га кўра (бевосита/билвосита ёрдам) хайриянинг қуйидаги кўринишлари фарқланади:
1. Волонтёрлик – ихтиёрий ижтимоий фаолият, пуллик тақдирлашни кўзда тутмаган ҳолда кенг жамоатчилик манфаатлари учун амалга оширилади.
2. Эҳсон қилиш – мажбур этишсиз ихтиёрий тўлов, беғараз ёрдам, муайян ташкилот ёки шахс манфаати учун пул бериш. Хайрия амалиётини амалга ошириш шароитларига (ёрдам кўрсатиш) кўра хайриянинг қуйидаги кўринишлари фарқланади:
1. Ҳомийлик – ижтимоий қўллабқувватлаш (молиявий, моддий, хизматлар ва маҳсулотлар билан қўллаб-қувватлаш), жамоатчиликни ҳомийларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида хабардор қилиш, жумладан ўз фаолиятини, маҳсулотини реклама қилиш эвазига.
2. Меценатлик (васийлик кўмаги) – илм ва санъат ҳамда маданий, таълимий, илмий ташаббусларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хайриячининг шахсий маблағлари асосида беғараз амалга оширилади.
3. Филантропия – инсонпарварлик тамойилларини илгари сурувчи гуманитар лойиҳалар асосида муҳтожларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш. Юртимизда хомийлик фаолиятининг ривожини белгилаб берувчи хусусий тадбиркорлар ва мулкдорлар синфинингкўпайишини бевосита давлатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самараси деб билиш жоиздир.
Дарҳақиқат, ҳомийлик ҳам бу жараёнда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда ўзининг саховатпешалик ва инсонпарварлик фазилатлари билан ажралиб туради. Яъни, жамиятимизда ҳомийликни бир шахснинг иккинчи шахсга беғараз ёрдами сифатида талқин этилади. Ҳомийлик қилиш фуқароларга хайр - эҳсон, айниқса бева бечораларга ёрдам қўлини чўзиш, инсон омилини юқори даражага кўтариш ҳисобланади. Бу жараён халқимиз менталитетига хос фазилатлардан саналиб, авлод-аждодларимизнинг феъл-атвори, турмуш тарзи, хаттиҳаракатида намоён бўлади. Ҳомийлик тарихимизнинг турли даврларида турлича номланиб, ривожланиб келган. Масалан, илк ўрта асрлар даврида хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши натижасида ортиқча маблағнинг мақсадли сарфланганлиги, ўрта асрлар ва хонликлар даврида вақф мулкчилиги тизимида, мустамлакачилик тизими даврида Туркистонда меценатлар ҳаётида шунингдек, хайрия жамиятлари, муассасалари фаолиятида, совет даврида ўзаро бағрикенглик, инсонпарварлик кўринишларида (айниқса, Иккинчи жаҳон уруши йилларида) намоён бўлган.
Ҳомийликнинг яна бир муҳим жиҳати бу - юксак инсоний фазилат бўлиб, жамият манфаати учун муайян ташкилот ва муассаса, корхона ҳамда чекланган доирадаги шахслар манфаати учун ҳам амалга оширилиши билан аҳамиятлидир. Масалан, қариялар уйи, ногиронлар жамияти, меҳрибонлик уйи ёки муайян касбдаги бир гуруҳ шахслар учун ҳомийлик қилиш мустақиллик йилларида кенг йўлга қўйилди. Ҳомийликни моддий ва маънавий жиҳатларга бўлиш орқали, моддий жиҳатдан нарса-буюмлар, маблағлар орқали ёрдам кўрсатиш; маънавий жиҳатдан таълимтарбия, тиббиёт, илм-фан ва бошқа соҳалар ривожи ҳамда ижодий жараёнларда устозлик намунасини кўрсатишда амалга ошириш мумкин. Ўзбекистонда тарихимиз, халқимизменталилетидан келиб чиқиб, ҳомийликни ривожлантириш, хайрия, эҳсон, ҳадя каби маънавий қадриятларимиз негизида қарор топтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилади.
Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бу борада ҳукумат миқёсида кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қайд қилиш лозимки, биз миллий қадриятларга, бой маданий меросга эга халқмиз. Хомийлик миллий қадриятларимиздан биридир. Хайр-садақа, ҳадя, мурувват кўрсатиш, эҳсон қилишни олайлик, бунда кимгадир бирор нарса текинга берилади, аммо бу жараён давомийлик касб этмайди. Ҳомийлик замирида халқимизга хос биродарликнинг узвийлик фалсафаси ётади. Ҳомийлик маълум бир даврда ёки узвий давом этадиган аниқ мақсадга йўналтирилган жараён.
Дунёдаги буюк кашфиётлар, ўлмас илмий, бадиий асарлар, шаҳарлар кўркига кўрк қўшиб турган бинолар, боғу роғлар, масжиду ибодатхоналар, мактаб ва олий ўқув юртлари, равон йўллару кўприклар, хуллас, одамлар фойдаланаётган барча ижодий меҳнат маҳсуллари юрагида меҳр ўти ловуллаган, ғайрат-шижоатли кишиларнинг ҳиммати туфайли барпо бўлганлигини эътироф қилиш зарур. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳомийлик фақатгина аҳолининг кам таъминланган, муҳтож қисми эҳтиёжлари учун эмас балки, жамиятда ўз натижасини берадиган, келажак учун фойдали бўлган ишлаб чиқаришга, таълим, фан ва маданият соҳаларига ҳам кўрсатилиши керак. Бизодамларни ҳомийликка, ҳимматли бўлишга чорлаш билан бирга уларни сабрли, иродали, бўлишга ҳам даъват этишимиз керак.
Хулоса қилиб айтганда, хайрия ва ҳомийлик феномени жамият ижтимоий соҳасининг мустақил фаолиятида муҳим аҳамият касб этиб, аҳолининг ижтимоий турмуш даражасини яхшилашга, моддий эхтиёжларни қондириш механизмларини ишлаб чиқишга имкон беради. Ўзбекистонда ижтимоий фаровонликнинг устувор йўналишларидан бири саналган, тарихан шаклланган ҳамда мунтазам ривожланишни тақозо этадиган қадриятлар хайрия ва ҳомийликнинг мустаҳкам кафолатланиши ва ижтимоий нуқтаи назардан кенг эътироф этилишини таъминлайдиган нормативҳуқуқий базани шакллантириш, ўз даромадларининг бир қисмини қалб амри билан ҳомийлик мақсадларига йўналтиришга тайёр олижаноб инсонларнинг холисона интилишларини қўллаб-қувватлаш, халқимиз, айниқса ёшларнинг онгида меҳр-мурувват, саҳоват ва ҳиммат каби эзгу инсоний фазилатларни юксалтириш, жамият тараққиёти учун фойда келтирувчи соҳаларга ҳомийликни йўналтириш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига олиб келувчи нурафшон йўлдир.
Ғиждувон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жамшид Нурматов