Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Карантин чора-тадбирлари амал қилиш даврида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг хайрия тадбирлари


Ҳаммамизга маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 1 апрелдан бошлаб COVID-19 вируси янада кенг тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида якка тартибдаги хайрия тадбирлари вақтинчалик тўхталиб, мазкур тадбирларни амалга ошириш марказлашган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, махсус комиссиянинг шу кундаги қарори билан жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали санитар-гигиеник талабларига мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган тарзда (махсус кийимбош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилиши кўрсатиб ўтилган. Марказлаштирилган тартибда хайрия тадбирларини ўтказиш асосан соғлиқни сақлаш мақсадларига хизмат қилиб, бу каби муносабатлар миллий қонунчиликда ҳам қонун даражасида тартибга солинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунининг16-моддасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари сифатидааҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва кўрсатмалари талабларини бажариши белгилаб қўйилган ва мазкур Қонуннинг 39-моддасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқариши қайд қилиб ўтилган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имкониятидан келиб чиқиб, қайсидир тадбиркор бир ойда мисол учун 10та, бошқа бири эса 20та оилага кўмаклашиши, энг муҳими муҳтож оилалар аъзоларини ишга жалб қилиши мумкинлиги,давлат томонидан ўз навбатида бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилиши,яъни бу аҳолига давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали кўрсатиладиган саховат ва кўмак бўлиши,бу жараёнда йирик корхоналар, уларнинг жойлардаги таркибий бўлинмалари, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлиги таъкидланган эди.

Коронавирус пандемияси тарқалиши давом этаётган бир паллада Ғиждувон тумани ҳокимлиги ҳузурида жорий йилнинг 4 апрель кунидан “Call center” ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинган бўлиб, марказда Ғиждувон туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, Ёшлар иттифоқи туман бўлимидан 10 нафар волонтёр ёшлар ҳамда санитария эпидемиология назорат маркази ҳодимларидан иборат жамоатчилик асосида ҳайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бу борада Ғиждувон туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, тумандаги марказда тадбиркорлар ва бошқа ташкилотлар ҳамкорликда жами 6780 кг ун, 6780 литр ўсимлик ёғи, 4605 кг картошка, 950 кг гуруч, 718 кг макарон, 2260 кг шакар, чой 450 кг, сабзи 2100 кг, пиёз 644 кг ва бошқа тиббий восита буюмларидан иборат эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида захира яратилди ҳамда айни пайтда келиб тушган мурожаатларга асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигена воситалари дезинфекция қилинган ҳолда ўз эгаларига тарқатилмоқда.

Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари билан биргаликда тумандаги 80 нафар кам таъминланган ва кўп болали, аҳволи ночор, якка ёлғизларга кундалик зарур бўлган 10 турдаги озиқ-овқат ун, ёғ, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, чой махсулотлари етказиб берилиши таъминланди.

Маълумот ўрнида ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари тумандаги 65 572 34 22 рақами орқали марказига мурожаат қилишлари ва тегишли тартибда моддий кўмакдан фойдаланишлари мумкин.   

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки хайрия тадбирларини амалга ошириш давомида карантин қоидаларига қаътий риоя қилиш ҳам ўзимиз ҳам аҳоли соғлиги ва хавфсизлиги учун ўта муҳим омил ҳисобланади.


Ғиждувон туман адлия бўлими ходимлари М.Жўраев ва Д.Ҳакимов