Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқий_маслаҳат


САВОЛ: Кўчаларда автомобилда ҳаракатланганда ўзбошимчалик билан қурилган сунъий тўсиқларга дуч келамиз. Қонунда бундай сунъий тўсиқларни ўзбошимчалик билан ўрнатган фуқаролар учун жавобгарлик борми?

 ЖАВОБ: Йўлларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар барпо этганлик учун қонун ҳужжатларида маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
   Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси биринчи қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси биринчи қисмига асосан йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш —
     фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда, 
     мансабдор       шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
     Мазкур ўзгартириш 2020 йилнинг 24 апрелидан кучга кирди.
     Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаролар ва мансабдор шахслар ўз уйи ёки идораси олдидан ўтган йўлни рухсатсиз қазиши, турли сунъий тўсиқлар барпо этиши ўзбошимчалик деб эътироф этилишини ва эндиликда тегишли жавобгарликни келтириб чиқаришини англашлари лозим бўлади.

    Саволга Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳукуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Анвар Раҳманов жавоб берди.

    УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!