Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқий_маслаҳат


САВОЛ: Онам бу йил 55 ёшга яъни пенсия ёшига тўладилар. Аммо ҳозирда 2-гуруҳ ногирони сифатида ногиронлик пенсияси олиб келадилар. Ногиронлик ва ёшга доир пенсиялар бирга қўшиб умумий ҳисобланадими ёки  биттасини танлаш керакми?

 ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига асосан  давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари билан қўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.

    Саволга Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳукуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Анвар Раҳманов жавоб берди.

    УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!