Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ислоҳотлар йўлида Оилавий тадбиркорликга яратилаётган имкониятлар.


Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон фармони ҳамда 2020 йил 18 февралдаги “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сон қарори билан Вазирликка юклатилган асосий вазифаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга кўра асосий вазифалардан бири “аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳамда уларнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш” ҳисобланади.

Бу эса албатта жамиятимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш яна бир туртки бўлиб, мамлакатда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратиб берилаётган имкониятлардан бири хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 23 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Президентимиз томонида олиб борилаётган ислоҳотларнинг давомийлиги, оилавий тадбиркорлик учун янги бир имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик субъектларига 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллаш имконияти берилмоқда. Шунингдек, нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланилганда коммунал тўловлар учун тўлов аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш, мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш ва тизимли ташкил этиш ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ўз навбатида бизни миллий урф-одатларимиз, ҳунармандчилигимиз ва замон талабларига мос бўлган янги тадбиркорлик йўналишларини очиб, давлатимиз ва халқимиз манфаатига катта фойда келтириши қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Хулоса ўрнида мазкур қонун лойиҳаси билан танишиб чиқар экансиз оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш ҳамда оилавий бизнесни келажакда ривожлантириш йўли билан оилаларнинг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини юксалтириш мақсад қилиб қўйилганлигини билиб олишингиз мумкин.

Бухоро туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Санжар Рахматуллаев