Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

"Прописка" тизимини ислоҳ қилишдаги - Фармон.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва Ўзбекистонда прописка тизими тубдан ислоҳ қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Мазкур Фармонга асосан 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда фуқародан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш талаб этилмайди.

Шу жумладан юқоридаги Фармон билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали «ягона дарча» тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини «Манзил» тизими орқали доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — 2020 йил 1 сентябрдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

Бундан ташқари доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини бузганлик Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли ҳудуд ва манзилдан чиқариб юбориш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.

Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади.

Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш бир кун ичида амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади

Шунингдек мазкур Фармон билан 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам «Ягона дарча» тамойили асосида Давлат Хизматлари Агентлиги бўлимлари томонидан пропискага қўйиш тизими жорий этилади.

Хулоса қилиб айтганда юқоридаги Фармон мамлакатимиз фуқароларининг Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда жамиятимиз аҳолисининг ортиқча оворагарчиликсиз прописка муаммоларни ечишда ягона тизимга айлантириш имконияти яратиб берди.

Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Анвар Рўзиев