Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳуқуқий маслаҳат


САВОЛ: Мен АҚШда тадбиркорлик фаолиятимни олиб бораман. Карантин муносабати билан АҚШга қайтиш имкониятим йўқ. Менинг номимдан фаолиятни давом эттириш учун адвокатимга ишончнома расмийлаштириб, апостиль қўйилган ҳолда жўнатишим керак. Бироқ, карантин муносабати билан кўпгина идоралар фуқаролар қабул қилмаслигини айтишди. Айтингчи, ишончнома расмийлаштириш ва ушбу ишончномага апостиль қўйдириш учун кимга мурожаат қилсам бўлади?

ЖАВОБ: Айни пайтда мамлакатимизда карантин давом этаётган бўлсада, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш давом этмоқда. Дастлаб, ишончномани расмийлаштириш учун Сиз бугунги кунда фаолият юритаётган давлат нотариал идораларига (ушбу идоралар тўғрисида minjust.uz сайтида эълон қилиб борилади) шахсан ёки e-notarius.uz портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин, e-notarius.uz порталидан Сиз расмийлаштиришни хохлаган нотариал ҳаракат учун керакли ҳужжатлар рўйхати, тўлов турлари ва суммаси ҳақида билиб олишингиз, ҳаттоки нотариаус қабулига электрон тарзда ёзилишингиз мумкин.
Ишончномани расмийлаштирганингиздан сўнг, давлат хизматлари марказларига мурожаат қиласиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларни ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан ҳужжатларга апостиль қўйиш давлат хизматлари орқали адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади. Марказ томонидан аризалар қабул қилиниб, ҳужжатларга апостиль қўйиш учун адлия бошқармасига юборилади. Ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан сўнг “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом талабига асосан камчиликлар бўлмаса, 5 иш кунида ҳужжатлар апостиль қўйилиб, давлат хизматлари марказига юборилади, марказ томонидан ҳужжатлар ўз эгаларига берилади. Агарда ҳужжатларда камчиликлар бўлган тақдирда, рад хулосаси берилади ва 1 ой муддата камчиликлар бартараф этилиб, ариза қайта тақдим этилсагина хизмат учун тўлов ундирилмайди.

Саволга Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси Зарнигор Имомова жавоб берди.

УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!