Янгиликлар
01
Ҳуқуқий маслаҳат
САВОЛ: Мен Жанубий Кореяда ўз фаолиятимни олиб боришим учун судланмаганлик тўғрисидаги маълумотномага апостиль қўйган ҳолда тақдим этишим лозим. Айтингчи мазкур масалада қаерга мурожаат қилишим керак?
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 307-сон қарорининг 3-бандида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарини мунтазам равишда
-тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига;
-судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий судига;
-прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига;
-таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига;
-бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборишлари белгиланган.
Шунга кўра, Сиз мазкур масалада, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишингиз лозим бўлади.
Саволга Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси Зарнигор Имомова жавоб берди.
УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!