Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳуқуқий маслаҳат


САВОЛ: Мен фарзандимни Францияга олиб чиқишим учун унинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг француз тилидаги таржимасига апостиль қўйдириб тақдим этишим лозим. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани таржима қилдириб давлат хизматлари марказига тақдим этсам рад этишди шу тўғрими?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 307-сон қарорининг 38-бандида агар апостиль тақдим этиладиган давлатда расмий ҳужжатнинг таржимасини тақдим этиш зарур бўлса, апостиль қўйилгандан кейин кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шу жумладан апостиль таржимон томонидан апостиль тақдим этиладиган мамлакат тилига (ёки инглиз тилига) таржима қилинади, шундан кейин таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади, охирида тасдиқланган таржимага апостиль қўйилиши белгиланган.
    Шунга кўра, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага апостиль қўйилгандан сўнг таржима қилиниб, таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади. Шундан сўнг, ҳужжатни давлат хизматлари марказига тақдим этишингиз мумкин.

    Саволга Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси Зарнигор Имомова жавоб берди.

    УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!