Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Дунёни титратган вирус.


ХХI аср остонасида инсоният кўплаб муаммоларга дуч келди. Жумладан: "Аср вабоси", "Гиёҳвандлик” дейсизми ёки кўплаб инсонларни қуллик балосига гирифтор этган "Одам савдоси"ни айтасизми ё бўлмаса миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган диний экстремизм ва терроризм кабилар асримизнинг оғриқли нуқталари ҳисобланиб келди. Аммо айни фурсатларда бутун дунёни юқорида санаб ўтилганлардан-да ташвишга қўрқувга солиб келаётган коронавирус исталмиш дарди бад ўз исканжасига олишга улгурди. Ҳаттоки ҳарбий, сиёсий, тиббий қудратига юқори баҳо берилган катта–катта ривожланган давлатлар ҳам ушбу вирус сабабли жиддий хавотирга солинганлигини кўрмоқдамиз. Коронавирусга чалинган беморлар кўрсатгичига Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари мисолида кўрар эканмиз айни пайтда жами 135799 киши вирус билан зарарланиб, ҳозирча фақатгина 13 фоизи яъни 17999 киши соғайганлиги ҳамда 1512 нафар бемор эса вафот этганлиги аниқланган. Мамлакатимизда эса айни пайтда мазкур вирус билан 2017 нафар фуқаро зарарланган бўлиб, шундан 1096 нафари яъни 54 фоизи соғайганлиги бутун ҳамжамиятнинг юқори эътирофига сабаб бўлмоқда. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга берилган ижобий баҳо бўлди. Ҳатто АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири бўлмиш «The Diplomat» Марказий Осиёда коронавирусга қарши қандай курашилаётгани ҳақида мақола эълон қилиб, ушбу таҳлилий материалда коронавирусга қарши Ўзбекистон танлаган йўл муваффақиятли экани алоҳида таъкидланиб, Ҳукумат барча маълумотларни очиқ ва ошкора эълон қилаётгани қайд этилиб, ушбу муваффақиятлар бошқа мамлакатлар учун ҳам ўрнак бўлиши кераклиги айтиб ўтилган.

Дарҳақиқат, мамлакатда эпидемияга қарши кураш борасидаги самарали чора-тадбирлар борасида мухтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг оқилона сиёсатларини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз даркор. Зеро, юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари эвазига барча куч ва воситалар, маблағ ва ресурслар коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, вирус билан касалланганларни талофатсиз соғайтириш, бутун мамлакатнинг санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштиришга йўналтирилди. 

Шунингдек, карантин шароитида фуқароларимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга онгли равишда қатъий риоя этаётганлиги коронавирус пандемияси тарқалишини жиловлашда яна бир муҳим омил бўлмоқда. Дарвоқе, саҳоватпеша тадбиркорларимиз, фермер-у саҳиф фуқароларимизнинг ҳам аҳолига суянчиқ бўлиб қалбан бирлашганликлари том маънода касалликни енгишда туртки бўлмоқда. Шу ўринда буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий бир мисраларидан парчаларидан ҳавола килишни лозим деб билдим -
“Олам аҳли билингизки иш эмасдир душманлиғ, ёр ўлингиз бир-бирингизга эрур ёрлиғ иш”. Ҳақиқатдан ҳам ҳозир "Мен-сен" дейдиган эмас, билки биз деб айтиш лозим бўлган фурсатдир! Буюк саркарда Амир Темир ҳазратлари айтганларидек: “Куч бирликда” бу касалликни албатта ҳаммамиз биргаликда енгамиз. Бас шундай экан, карантин тартибига риоя қилиб, ўзимиз ва яқинларимизни хавф остида қолдирмаймиз, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бу синовли кунлардан омон-эсон ўтамиз.


Қоракўл туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Дониёр Бўриев