Янгиликлар
Узлуксиз таълим
Кўплаб мамлакатларнинг карантин даврида асосий эътиборни таълимга қаратгани эътиборга лойиқ. Коронавирус (COVID-19) тарқалиши билан бутун дунё бўйлаб таълим тизимлари янги инқирозга дуч келди. 180 дан ортиқ мамлакатларда 1,7 миллиардга яқин мактаб ўқувчилари таҳсил олаётган мактаблар ёпилди. Таълим муассасаларининг кенг қамровда ёпиб қўйилиши нафақат қисқа муддатли, балки узоқ муддатли иқтисодий имкониятларнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Кўпгина мамлакатлар сингари, Ўзбекистон ҳам вирус тарқалишининг олдини олиш учун барча мактабларни ёпиб қўйиши керак бўлган ҳолда маҳсус комиссиянинг жориййилнинг 15 март куни қабул қилганҚарори билан шу куни мамлакатда биринчи COVID-19 ҳолати ҳақида хабар берилди ва икки кун ўтгач, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳукуматнинг карантин чоралари амал қилиш даврида 6,1 миллион мактаб ўқувчилари учун масофадан туриб ўқиш режасини эълон қилди.
Мактабларни ёпиш пайтидаги ўқув муаммоларига келсак, имкониятлар чекланган жойларда тенглик энг муҳим масаладир. Мактаблар ёпилганда барча ўқувчилар масофавий ўқитиш ресурслари ва имкониятларидан тенг фойдаланишади деб тахмин қилиш нотўғри. Аслида, инқирознинг бундай тури номутаносиб равишда энг заифларга зарар этказади, уларнинг аксарияти узоқ туманларда яшайди ва электрон қурилмалар ёки Интернетга кириш ҳуқуқига эга эмас.
Жаҳон банкининг 2018 йилдаги маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолининг учдан бир қисми ҳали ҳам Интернетга уланиш имконига эга эмаслиги ва деярли 50 фоизи қишлоқ жойларда истиқомат қилиши Республика барча ҳудудлари бўйлаб мактаб ўқувчиларини масофий таълим билан қамраб олиш масала эди. 2020 йилинг март ҳолатигамамлакат мобил Интернет тезлиги бўйича дунёда 133-ўринда ва кенг кўламли интернет тармоғи бўйича 95-ўринда туради. Шу сабабли, Халқ таълими вазирлиги онлайн таълим мамлакатдаги барча таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалар учун тенг бўлмаслиги мумкинлигини инобатга олган ҳолда, 100 фоиз рақамли телевидение қамровига эга бўлган ҳолда, масофадан туриб ўқишни оммавий равишда ташкил этишг ягона самарали вариант эканлиги маълум қилинди.
Ҳуқумат коронавирус пандемиясини жуда жиддий қабул қилиб, ўз вақтида тегишличораларни қабул қилди. Бир неча кун ичида 30 мартдан бошлаб 350 дан ортиқ видео дарсларни 3та телеканал орқали 6 миллиондан ортиқ ўқувчи учун онлайн дарсларни 3та тилда (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) эфирга узатиш йўлга қўйилди.Теледарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган, яъни кар ва заиф эшитувчи болаларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдотаржимонлар томонидан синхрон таржима қилинмоқда.
Шу билан бирга, улар Ҳалқ таълими вазирлигнинг ижтимоий тармоқларидаги платформаларида, жумладан, YouTube ва Mover.uz каби видео-алмашиш платформаларида, шунингдек ўқувчилар ва ота-оналар учун дарс жадвали, уйга вазифалар ҳамда олган баҳоларни кўриш имконини берувчи kundalik.com тизими жорий этилди.
Қўчимча равишда Ҳалқ таълими вазирлигнинг веб-сайтида Talim.uz, Edu Market, Eduportal, and Kitob.uz каби ички платформалар рўйхати келтирилган. Барча Интернет-провайдерлар ва GMS уяли алоқа операторларининг илтимосига биноан Ҳалқ таълими вазирлигнинг ички электрон манбаларидаги маълумотларга бепул кириш таъминланди, улар барча ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун очиқдир.
Карантин қоидалари амал қилиш даврининг биринчи ҳафтасида ўқитувчилар ва ота-оналарга ёрдам бериш мақсадидаҲалқ таълими вазирлигитезкор равишда 1-11 синфлар учун тегишли тавсияларни ишлаб чиқди ва уларни Интернетга жойлаштирди. Таълим муассасаларининг фаолияти тугатилган вақтдан бошлаб барча тегишли вазирлик ва идорадар, жумладар Адлия вазирлиги ва Ҳалқ таъилими вазирлиги томонидан ҳукуматнинг карантинга оид янги чоралари тўғрисида маълумот бериш ва ота-оналар ва ўқувчилар саволлларига жавлб бериш мақсадида тез-тез брифинглар ўтказиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.
Фавқулодда вазиятларда жавоб бериш вақтида вақт камлиги инобатга олиниб, ҳуқумат тезда ҳаракат қилишни давом эттирмоқда. Мактаб ўқувчиларининг пандемия билан боғлиқ бўлган ташвиш ва ноаниқликларнибартараф этиш, масофавий таълимга узликсиз ўтиш ҳамда мактаб ўқувчиларини узлуксизвидео дарслар билан таъминлаш учун ҳар куни ўртача 100 та видео дарслар тайёрланмоқда, чунки жорий йилнинг 21 апрел куни Ҳалқ таъилими вазирлиги ўқув йилининг охиригача масофавий ўқишни давом эттиришга қарор қилди, бу қийин пайтларда талабаларнинг кутганларини бошқаришга ёрдам берди.
Маълумот учун, Хоразм вилоятида фаолият юритувчи ўқитувчи Диёр Қурбоновнинг Android, Tas-ix тизимида ишловчи Online-maktab лойиҳаси доирасидаги телевизион дарсларни смартфон ва планшетларда мобил илова ёрдамида кўриш имконияти яратилди. Тез кунларда ушбу дастурни Google Play Market орқали ҳам юклаб олиш имконияти яратилади.
Инқироз тугагач, бу тажриба вазирлик ва тегишли манфаатдор томонларга келажакда мактабларнинг ёпилиши яна содир бўлган тақдирда масофавий ўқитишнинг татбиқ этилишини баҳолаш ва кучайтириш учун имконият яратади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига мувофиқ "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”. Шунга кўра ҳурматли фуқаролар уйда қолинг ва карантин тартибига амалга қилган ҳолда фарзандларингизнинг билим олишига бефарқ бўлманг!
Шофиркон туман адлия бўлими Шерали Субхонов