Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Карантин даврида ҳар бир ходим давлат муҳофазасида!


COVID-19 пандемияси туфайли шу кунларда барчанинг иқтисодий ҳолати ташвишга солиши табиий. Бироқ, юртимизда меҳнат қонунчилиги борасида инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида акс эттирилган бўлиб, ходим ҳатто иш ўрнидан маҳрум бўлган вазиятда ҳам меҳнат муносабатларида ҳуқуқий нормаларнинг самарасини кўришимиз мумкин.

Жумладан, ходим карантин туфайли ишдан озод этилган бўлса ёки у меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолса янада батафсил тўхталадиган бўлсак, ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра ходимга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.

Мазкур ҳолатда ходимга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача, бошқа ҳолларда, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида нафақа тўланади. Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

      Дарвоқе, карантин вақтида иш берувчи ташаббуси билан ходимни ишдан озод этилишига йўл қўйилмаслигини унутманг. Шундай экан, ҳар биримизнинг ҳаётимиз, тақдиримиз, келажагимиз нуқта назари ҳисобга олиниб, Республика махсус комиссияси қарори билан мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин муддати 2020 йил 10 майига қадар узайтирилган бир вақтда -“Давлат мен учун нима қилди ёки менга нима берди” деб кўпроқ давлатнинг мажбуриятини эсга олиш эмас, балки фуқаролик бурчимизни ҳам эсдан чиқармасдан, ҳозирги синовли шароитда жорий этилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш чораларини кўриб, ўзимиз ва яқинларимизнинг соғлиғини асрайлик!


Вобкент туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Зоҳид Ҳалимов