Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ҳар бир шахс давлат ҳимоясида


Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб коронавирус пандемиясининг бутун дунёга кенг тарқалиши оқибатида барча қитъадаги аксарият давлатларда карантин тартиблари жорий этилди. Хусусан, мамлакатимизда ҳам март ойининг охиридан бошлаб пандемияни бартараф қилиш учун жорий қилинган карантин чоралари жамиятимизнинг ўрта ҳол ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига иқтисобий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатмоқда.

Коронавирус эпидемияси ва жорий қилинган карантин тартиблари натижасида асосий даромад манбаларини йўқотган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармонларининг узвий давоми ҳисобланган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинди.

Мазкур Фармонга асосан, коронавирус эпидемиясини бартараф этиш давомида асосий даромад манбаларини йўқотган шахсларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўшимча қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:

         2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар:

         Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига, шу жумладан уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган:

- пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;

- товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди;

- Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондидан, “Саховат ва кўмак” фондидан, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди;

- жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича берилган кечиктириш суммаси 2021 йил 1 апрелга қадар муддатгача тенг улушларда тўланиши лозим;

- лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди;

- тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш тартиби тадбиркорлик субъектларининг амалдаги кредит шартномаларига ҳам татбиқ қилинади.

Юқоридаги Фармонга мувофиқ 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача ошириладиган бўлди.

Бундан ташқари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, фуқароларга ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг 2020 йил 20 апрель ҳолатига қарздорлик суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Фармондаги яна бир янгиликлардан бири - 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5978-сон Фармонининг 6-бандида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш бериш муддати 2020 йил 31 декабргача узайтирилиши белгиланди.

Мухтасар қилиб айтганда мамлакатимиз раҳбари мазкур Фармонининг имзоланиши ҳозирги оғир синовли даврда жамиятимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин мисолидир. 


Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Рўзиев