Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Арзон уй-жой олиш бўйича янгича тартиб эълон қилинди


Фуқароларимизни намунали ва замон талабларига мос келадиган уй-жойлар билан таъминлаш давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан бири хисобланади.

Шу билан бирга, фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини, ўз навбатида хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш ҳамда улар арзон фоизли кредитлар ажратиш сўнги 3 йил давомида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Президентимизнинг мазкур қарори глобал иқтисодий инқироз ва  пандимия тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Хозирги даврда узоқ муддатли ипотека кредитлари жорий қилиш орқали халқимизни турар жой билан таъминлашнинг замонавий тартиби жорий қилинмоқда.

Жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари ва банклар томонидан ажратилган кредитлари ҳисобига қурилган кўп қаватли квартираларни дастлабки уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратиш белгилаб берилган.

2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар фуқароларга қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан пардоз ишларини амалга оширмаган ҳолда қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ҳам ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилади.

Мазкур турдаги квартиралар учун максимал кредит миқдорлари белгиланди.

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиши тугалланган, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари:

·                қишлоқ жойларида – 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача;

·                шаҳарларда – 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача;

·                Тошкент шаҳрида – 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача оширилсин.

Ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди

Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан, бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

Тижорат банклари бир ой муддатда янги тартиб доирасида жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилгача узайтиради ҳамда тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритади.

Хулоса қилиб айтганда Президентимиз томонидан «Аҳолининг             уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори аҳолининг ўртамиёна қатлами учун ҳам бемалол кредитлар асосида уй сотиб олиши ва турмуш тарзи янада яхшилашга хизмат қилади.

Бухоро туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Раҳматуллаев