Янгиликлар
COVID-19 вирусини жиловлашда Эронда амалга оширилаётган тадбирлар.
Жорий йилнинг 29 апрель ҳолатида Эрон Ислом Республикасида COVID-19 вируси билан касалланганлар сони 92584 та бўлиб, вафот этганлар сони 5877 та ёки 6.35 фоизни, касалликдан тузалганлар сони 72439 тани ташкил қилмоқда (coronavirus-monitor.ru).
Расмийларга кўра, дастлаб короновирусга чалинганлар сони 2 нафар бўлиб, улар жорий йилнинг 19 февраль куни Эроннинг Қом шаҳрида вафот этганлар. Ушбу вафот этганларнинг бири тадбиркор бўлганлиги, Хитой давлатида бўлиб қайтганлиги хабар қилинган. Шу тариқа Қом шаҳри тезда инфекциянинг ўчоғига айланган. Қом шаҳри шиа мусулмонлари учун зиёрат маркази бўлганлиги, ҳар йили мазкур шаҳарга 20 миллионга яқин эронликлар ва 2,5 миллион чет элликлар ташриф буюриши инфекциянинг бутун Эрон бўйлаб авж олишига кенг замин яратган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг минтақавий директори Рчард Бреннан Қомнинг ўзига хос диний хусусияти туфайли, Эрон ва чет элдан зиёратчилар келганида, вирус бутун мамлакат бўйлаб тез тарқалганлигини, шундай бўлсада, Қом ва Теҳрондаги лабаратория ва шифохоналарда шифокорлар ишлашини таъминлаш учун ҳукумат томонидан шароитлар яратилганлигини таъкидлаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий хабарига кўра, ташкилот делегацияси апрель ойида 5 кун давомида Эрон ҳукумати соҳалари билан учрашувлар ўтказган ва соғлиқни сақлаш муассасаларига ташриф буюрган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси ҳукумат устувор вазифаларни тўғри белгилаб қўйганига ва келишилган комплекс ёндашув асосида тўғри қўйилаётганлигига ишонч ҳосил қилганлигини маълум қилган.
Шунингдек, делегация томонидан сўнгги вақтларда Эронда COVID-19 ўтказиш мумкин бўлган лабараториялар сони кўпайганлиги, ташкилот эронга синов тўпламлари, ҳимоя воситалари тақдим қилганлигини, Эрон расмийлари билан биргаликда Хитой ва бошқа мамлакатлар тажрибасига таяниб, аниқ устуворликлар, шу жумладан маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш чораларини кўриш, шифокорларнинг соғлигига кўпроқ эътибор бериш лозимлигини таъкидлашган (news.un.org).
Бироқ, Arab News нашрининг 12 апрелдаги хабарига кўра Эрон Ислом Республикаси мавжуд иқтисодий оғир вазият сабабли ҳамда короновирус билан касалланганиб тузалганлар сони ортганлиги боис карантин тадбирларини сезиларли даражада юмшатиши, ҳар учинчи фуқаронинг ишга қайтиши, тез орада барча ҳудудлардаги қатновни йўлга қўйишини маълум қилган (medialeaks.ru).
Бироқ, мазкур нашрда карантин чораларини вақтли бекор қилиш эпидемиянинг иккинчи “тўлқин”ини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлаган.
Шу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам СOVID-19 пандемияси даврида қатъий чоралар кўрилган ҳолда вазият анча ижобий ҳолатга келтирилди шунга кўра ҳозирда чекловчи тартиб қоидалар анча юмшатилди яъни юртбошимиз таъбирлари билан айтганда, "Темир интизом билан биз бу синовли кунлардан бирдамлик билан албатта эсон-омон ўтамиз."
Ғиждувон туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Д.Ҳакимов