Янгиликлар
АҚШда коронавирусни жиловлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар.
АҚШда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони миллиондан ошди, яъни 1035765 тани (бу ҳолат Ўзбекистонда 29.04.2020 йилги маълумотга кўра 1969 тани) ташкил этиб, АҚШда Covid-19 беморлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда, бу мамлакат Хитойни бу кўрсаткич бўйича март ойидаёқ ортда қолдирганди.
АҚШда касалликдан тузалганлар сони 142238 тани (бу ҳолат Ўзбекистонда 29.04.2020 йилги маълумотга кўра 1066 тани) ташкил қилади.
АҚШда коронавирус қурбонлари сони - 59 266 нафар, бу ҳам дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир (бу ҳолат Ўзбекистонда 29.04.2020 йилги маълумотга кўра
8 тани ташкил қилади).
Америка соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар, мажбурий суғуртанинг мавжуд эмаслиги, медицина хизматининг ўта қимматлиги, коронавирус хавфи олдиндан ва тўғри баҳоланмаганлиги каби қатор омиллар АҚШда ушбу вирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашувига олиб келган.
Нью-Йорк шаҳрида коронавирус асосан медицина суғуртаси ва нормал яшаш шароитларига эга бўлмаган аҳоли қатламлари орасида кўп тарқалган.
Ҳукумат қандай чоралар кўрмоқда? Америкалик иқтисодчи ва тиббиёт мутахассисларининг пандемия борасидаги фикрлари қандай?
- Коронавирус пандемияси туфайли АҚШда ишсизлик даражаси тез ошиб бормоқда. Сўнгги тўрт ҳафта ичида мамлакатда ишсизлар сони қарийб 22 миллион кишини ташкил қилган. Шу муносабат билан АҚШ Федерал резерв тизими мамлакат тарихида энг йирик – 2,2 триллион доллар миқдоридаги рағбатлантириш дастурини ишга туширди. Ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда корхоналар ва маҳаллий ҳокимиятларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
Дастурга кўра, шифохоналарга ёрдам кўрсатиш учун 117 млрд доллар, зарар кўрган компанияларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млрд доллар, йилига 99 минг долларидан кам даромад кўрадиган ҳар бир америкалик учун 1200 доллар ва вояга етмаган бола учун 500 доллар ажратилади.
Импорт таъсирини камайтириш учун фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасига қарийб 47 млрд доллар йўналтирилади.
Мамлакат иқтисодий инқирознинг олдини олиш мақсадида АҚШ президенти штатларнинг карантиндан чиқиш режасини эълон қилди. Унга кўра, сўнгги 7 кун давомида коронавирус билан касалланган беморларнинг сони камайган штатларда карантинни босқичма-босқич бекор қилишга рухсат берилди.
Хусусан, 18 апрель куни Флорида штатида пляж ва парклар қисман ўз фаолиятини бошлаган. Техас штати губернатори 30 апрелдан кейин коронавирус сабабли жорий қилинган карантин муддатини узайтирмаслигини эълон қилди.
АҚШнинг «Johnson & Johnson», «Pfizer», «Moderna», «Gilead Sciences» ва «Inovio» каби фармацевтик компаниялари коронавирусга қарши вакцина ва дори воситаларини яратиш устида тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Қатор компаниялар 2021 йил биринчи чорагига келиб коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлишини эълон қилган.
Мамлакат президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус тарқалишига боғлиқ вазият яхшиланаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Нью-Йорк, Янги Орлеан, Детройт, Бостон ва Ҳюстонда касалликка чалиниш ҳолатлари камаймоқда. Бундан ташқари, президент Вашингтон, Денвер, Сиэтл, Индианополис, Сент-Луисдаги вазият барқарор эканлиги ва касалланиш ҳолатлари камаяётганини билдирди. Унинг маълум қилишича, АҚШ чиндан ҳам қўрқинчли вазият билан тўқнашган, бироқ мамлакат олдинга ҳаракат қилишда давом этаётганлиги таъкидланган.
Шу билан биргаликда, Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо 15 май кунидан штатнинг айрим ҳудудларида локдаун режими юмшатилиши бошланишини маълум қилган.
Даставвал бу борада АҚШ ҳукумати томонидан жорий йилнинг 13 март куни президент Дональд Трамп томонидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Оқ уй раҳбари вирусга қарши курашиш учун давлат ҳеч нарсани аямаслигини ҳамда унга қарши курашиш учун 50 миллиард долларгача маблағ ажратилиши мумкинлигини айтган. Коронавирусга қарши кураш учун ишлаб чиқилган илк дастурда эса АҚШ давлат ғазнасидан 8,5 миллиард доллар ажратган.
АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлади, бу чекловлар 13 март куни ярим тунда кучга кирган. Ўз навбатида, АҚШга кириш бўйича айрим истисно давлатлар ҳам борлиги ойдинлашиб хусусан, Буюк Британия, Ирландия, Болгария, Хорватия ҳамда Руминия рўйхатда бўлмаган.
Кейинчалик Трамп твиттерда миллатга мурожаатида «Европадан киришга қўйилган 30 кунлик тақиқ савдога таъсир қилмаслигини, унинг қўшимча қилишича, «Тақиқ товарларни эмас, одамларни тўхтатади» деб таъкидлаган.
Коронавирус пандемияси шароитида АҚШ ҳукумати вирус тарқалишининг олдини олиш учун "ижтимоий масофа" усулидан ҳам кенг фойдаланаётганлиги, АҚШ расмийлари зарурат бўлмаганда фуқароларни уйда қолишга, катта гуруҳларга бирлашмасликка ва икки метрдан кам бўлмаган масофада қолишга чақираётганлиги.
АҚШнинг барча штатларида имкон қадар уйда ишлаш тартиби жорий этилганлиги, ўрта ва олий таълим муассасалари ёпилганлиги, ўқитиш масофадан туриб амалга оширилаётганлиги, масжид, черков ибодатхона ва бошқа диний муассасалар ўз фаолиятини онлайн тарзда юритаётганлиги, жипс ҳолда яшовчи диний табақалар, маҳаллий ҳинду резервациялари ва ноқонуний муҳожирлар истиқомат қиладиган ҳудудларда ижтимоий масофа қоидаларининг бузилиши кузатилганлиги, шу боис қатор штатларда бу қоидаларни бузганлик учун катта миқдордаги жарималар белгиланганлиги, мутахассисларнинг таъкидлашича, амалда ижтимоий масофани сақлаш осон эмаслиги, бироқ аҳоли бунга кўникиши ва яна камида олти ой давомида ушбу қоидаларга риоя қилиши кераклиги, бу айниқса кексалар ва сурункали касалликлардан заифлашган инсонлар учун муҳимлиги қайд этилган.
NBC News хабарига кўра АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус ва унинг оқибатларига қарши курашиш учун қарийб 500 млрд долларлик молиявий ёрдам пакети тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаганлигини, ҳужжатда 484 млрд долларлик молиявий ёрдам ажратилиши кўзда тутилганлиги. Ундан 310 млрд доллар коронавирус пандемияси вақтида кичик корхоналарга ёрдам бериш учун ташкил этилган маошларни ҳимоя қилиш дастурига (Paycheck Protection Program, PPP) йўналтирилиши, шунингдек, 75 млрд доллар касалхоналар ҳамда тиббий хизмат кўрсатувчиларга ва 25 млрд доллар коронавирус тестлари дастурини кенгайтиришга ажратилишини билдирган.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда мамлакатга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолаганини маълум қилган. “Бу жамиятнинг барча қатламларига мансуб ишсиз америкаликларнинг иш ўринларига навбатда биринчи бўлишларини кафолатлашини, бу жуда муҳимлигини, агар вирус сабабли ишдан бўшатилган америкаликлар хориждан келган янги ишчи иммигрантлар билан алмаштирилганда нотўғри ва адолатсиз бўларди”, деб айтган, Трамп ҳужжатда таъкидланишича, ушбу чора АҚШга тиббий ресурсларни тежашга ёрдам беришини, Фармон коронавирус сабабли юзага келган инқироз шароитида америкаликларга иш ўринларини кафолатлаш учун хорижликларга камида 60 кунга грин-карталар берилишини тўхтатишни кўзда тутади, “Танаффус 60 кун амал қилади ва маъмурият ушбу чекловларни ўзгартириш ёки узайтириш учун меҳнат бозори ортидан кузатишни давом эттиради”, деб қўшимча қилган Трамп.
Таъкидланишича, ушбу чекловлар тиббиётчилар ва коронавирусга қарши курашда ёрдами керак бўладиган бошқа ишчилар, АҚШ фуқароларининг турмуш ўртоқлари ва балоғатга етмаган фарзандлари ҳамда “баъзи бошқа хорижликлар”га тааллуқли бўлмайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу офатга қарши курашда биргина давлат томонидан амалга оширилган ишларнинг ўзигина етарли бўлмаслиги, бунда бошқа давлатлар ва барча инсонлар бирдек ҳаракат қилишларини талаб этади.
Ғиждувон туман адлия бўлими адлия бош маслаҳатчиси М.М.Жўраев