Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ.


Бугун шундай улуғ кун, қутлуғ сана! Инсоният яралишида унга ҳақиқий муқаддас гўша, Ватан ичра мўъжаз ватан, аталмиш бу оиладир.

 Оила тўғрисида гапирилганда кўз ўнгимизда авлод-аждодларимиз кўз ўнгимизда намоён бўлади. Инсон ана шу даргохда туғилади, ўсади ва вояга етади.Ўз хаёти давомида инсон ҳар доим оилага, ватанга, дўст-биродарларига содиқ бўлиб яшаши керак.

           Асрлар давомида ўз эътирофини топган ва диний-ахлоқий қадриятлар даражасига кўтарилган оилавий муносабатларда ҳалол яшаш, меҳнат қилиш, фарзанд тарбияси ижтимоий ҳаёт тарзини ривожлантириш манбаидир. Шарқона тарбияда шахснинг умуммаданий дунёқарашининг шаклланиши асоси оиладан бошланади. Яъни ватанпарварлик, меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ ва ҳалоллик каби инсоннинг ҳаёти мазмунини белгилаб берувчи барча омиллар оилада шаклланади. Ҳар бир ёш боланинг етук инсон бўлиб шаклланишида оиланинниг роли жуда хҳам беқиёсдир.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини вояга етиб, ватанига муносиб фарзанд бўлиб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини хохлайди.

 Вояга етиб, оила қураётган хар бир ёш оила қуриши учун ҳар тарафлама ақлий ва жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмоғи керак.

           Ўзбек халқ ёзувчиси Фитрат оила тўғрисида шундай деган: Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлик. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар ҳам шунча кучли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси аҳлоқсиз ва жохиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади.

           Жаҳон ҳамжамияти ноёб тизим дея эътироф этаётган маҳалла ва оила институтини янада қўллаб қувватлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 феврал куни қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Фармони мамлакатда Оилага эътибор давлат сиёсати даражасида эканлигини далилидир.

           Юртимизда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш борасида ишлар тизимли тарзда янада кучайтирилиши замирида ҳам аввало инсон омили ифода топган.

           Давлатимизда  олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси болани, онани, фарзандни ва қарияларни яъни оилани, инсон омилини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган. Ёш авлод онгида оилага бўлган садоқатни, ота-она ва  ака-укаларга оқибат ва меҳрни сингдириш лозим. 

Ўзбекистон Республикасини Мустақиллликка эришишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган биринчи Президентимиз ҳам Оила муқаддаслиги ҳақида тўхталиб, “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир”. Билдириганлар

Оила - ижтимоий-тарихий белгига эга бўлган муайян тузилишли ижтимои гуруҳнинг кўринишидир. 

    Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик – хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий – маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур” деб айтиб ўтганлар.

    15 Май - Халқаро Оила кунини катта тантана байрам сифатида нишонланиши сабабли юртимизда бўлган  оилаларимизда соғлом маънавий муҳит устувор бўлишини сўрайман.  

Шухрат Қодиров, Ромитан туман адлия бўлими бошлиғи