Янгиликлар
Оила жамиятнинг муҳим бўғини!
Халқимиз оилани асрашни азалдан муқаддас вазифалардан бири, деб билиши бежиз эмас. Бу туйғу неча асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Оила -муқаддас маскан бўлиб, оиланининг муқаддаслиги тўғрисидаги тушунчалар болаларнинг ёшлигиданоқ онгига сингиб боради. Бизнинг халқимизда болаларнинг тарбиялаш учун алоҳида қонун ва фармойишлар қабул қилишнинг заруати йўқ, чунки бола тарбияси ўзи оиладан бошланади. Урф - одат, анъана ва миллий маданиятимиздан баҳра олган фарзандларимиз, ёшликдан ота-оналарига доимий ёрдамчи бўлиши, ака-ука, опа-сингларга меҳрибон бўлиши уларга оиладаги тарбиядан сингиб бориши барчамизга маълум.
Юртимизда ёшлар ўртасида қурилган оилаларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам давлатиз олдида бўлган вазифалардан бири бўлиб, ёшларнинг фаровон ҳаёт тарзи оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган турли хилдаги чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳам оилаларга бўлган эътиборнинг аломатларидир.
Ўзбекистон Республикасида давлат ва халкимиз томонидан Оила доимий равишгда эътиборда бўлиб, оилаларнинг фаровонлигини оширишига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шунингдек, юртимизда йилларнинг “Соглом авлод йили”, “Хомийлар ва шифокорлар йили”, “Оила йили”, “Мустаҳкам оила йили” деб аталиши ҳам оилаларга бўлган эътиборни англатади.
Ҳар бир оиланинг ўзнинг тадбиркорлиги ташкил қилиши ва оилалар томонидан сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ушбу маҳсулотларни сотиб даромад олиш мақсадида Республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритиб келаётган банк бўлимларидан кредитлар олиш бўйича режалар ишлаб чиқилиб оилаларга шароитлар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблиясининг 1993 йил 20 сентябрдаги йиғилишида 15 майни ҳар йили “Халкаро оила куни” сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шундан буён бутун дунёда, жумладан юртимизда ҳам “Халкаро оила куни” кенг нишонланиб келинмоқда. Ўтган йиллар мобайнида юртимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, барча ҳуқуқий асослар яратилганини айтиб ўтиш лозим.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Конституциямизнинг 14-бобида ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши белгиланган. Оила кодекси ва бошқа қонунларда ҳам орқали ёш ва кўп болали аёлларни ишга қабул қилишда ва иш жараёнида имтиёзлар белгиланган.
Мақсуд Ҳамдамов, Ромитан туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси