Янгиликлар
Оила муқаддас даргоҳ!
Ҳар бир фуқаролик жамиятининг асосини оила ташкил қилади, ҳамда мамлакатнинг ривожланишида оила бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади,” деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 27 июнь кунидада имзоланган «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида ушбу фаолият юзасидан беш йўналишда фаолият олиб боришлик белгиланган бўлиб, шулардан бири оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий ахлоқни яхшилаш тизимини яратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизими жойларда ушбу тизимнинг мустақил бўлимлари ташкил қилиниши оилани мустаҳкамлаш йўналишидаги энг катта ташкилий тадбирлардан бири ҳисобланади. Ушбу фаолият жараёнида “МАДАД” ННТ жойлардаги Ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан бевосита ҳамкорликда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг оила муносабатларига нисбаттан ҳуқуқий салоҳиятини ошириш йўналишида фаолият олиб боришини тақозо қилади.
“МАДАД” ННТ Қоракўл туман маслаҳат бюросига 2020 йил феврал-май ойлари давомида 23 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаат муаллифларининг 10 нафари эркак ва 13 нафари аёлларни ташкил этиб, асосан оилавий муносабатлар яъни эр-хотин ва қайнона-келин келишмовчилиги борасида юзага келган тушунмовчилик ҳолатларидир. Туманда ташкил қилиниб фаолият юритиб келаётган “МАДАД” ННТга қарашли ҳуқуқий маслаҳат бюроси бошқа соҳалар билан бир вақтда ушбу йўналишда ҳам яъни оилавий муносабатлардаги нохуш ва муаммоли ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрасатмоқда.
“МАДАД” ННТ Қоракўл ХМБ Бош мутахассиси Ў.Ҳайдаров