Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ.


Оила - ватан чира кичик ватан демакдир. Азал-азалдан буюк сарзаминимизда истиқомат қилиб келаётган жамиятнинг кичик бўғини ҳисобланмиш оила диёримизнинг мустаҳкам таянчи саналиб келинган. Шу аснода бахтимиз қомуси Конституциямизда ҳам “Оила” деб номланмиш махсус боб киритилган бўлиб, унга кўра вояга етган болаларнинг ота–оналарининг ҳам фарзандларлари вояга етгунларига қадар улар олдидаги масъулиятлари ёритиб ўтилган. Оила жамиятнинг асосий бўғини ва давлат мухофазасидадир. 
Бугунги кунда мустаҳкам, соғлом оилани шакллантириш мақсадида юртимизда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, улар оилада юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларда оилани руҳий ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун ўзини–ўзи бошқариш органлари ҳисобланган маҳаллалар билан ҳамкорликда самарали ишлар олиб бормоқдалар.
Дарҳақиқат, юртбошимиз ҳар сафар ўз нутқларида: “Давлат юксалиши учун бирдам ва якдил жамият зарур эканлигини, бундай жипслик эса оила остонасидан бошланишини” қайта-қайта таъкидлаб ўтадилар. Ривожланган давлатларни кузатар эканмиз, оилага бўлган эътибор борасида ҳеч бир давлатда бизнинг давлатимиздек юксак эътибор қаратилмаган. Бу ўринда қўшни давлатлар андозани биздан ўзлаштираётганларини фахр билан айтсак муболаға қилмаган бўламиз. Мутафаккир ва улуғ боболаримиз ҳам бу мавзуга алоҳида ҳурмат ва эхтиёткорлик билан қарашган. Жумладан: буюк саркарда ва марказлашган давлат асосчиси соҳибқирон Амир Темур бобомиз ўзининг “Темур тузуклари”да "Давлат бошқаруви ва қўшинни назорат қилишда қанчалик қатъиятли ва қаттиққўллик қилсам, авом ва оилани бошқаришда бир мунча босиқ ва етти ўлчаб бир кесадиган даражада кўп ўйлаб қарорлар қабул қилдим. Келажакда авлодларимнинг соғлом ва баркамол бўлиб туғулишлари учун ўғиллиримга ўзларига муносиб келинлар олиб бердим. Фарзандларимни соғлом туғулишлари ва юксак унвонларга сазовор бўлишларида ота-онанинг роли беқиёс”деб таъкидлаганлар. Шубҳасиз бир неча асрлар олдин ҳам бугунги куннинг ҳақиқати долзарб мавзу бўлиб келган. Шундай экан кичик ватанимиз, оиламизни турли бало қазолардан кўз қорачиғимиздек ҳимоя қилиш, соғлом фарзандларни дунёга келтириб уларни баркамол шахслар қилиб тарбиялаш ўз қўлимизда азизлар.

       Зеро “Оила тинч юрт тинч” эканини хотирамиздан фаромуш қилмайлик. Мустаҳкам ва бахтли оиламиз орқали ватан фаровонлиги учун ўз ҳиссамизни қўшиб ватан равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик, азиз юртдошлар!   


Қоракўл туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Д.Бўриев