Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Халқаро оила куни Ўзбекистонда.


Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини- Халқаро оила куни деб белгиланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила куни республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонланади. Ушбу резолюциядан асосий максад дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш ва оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратишдир.

Ўзбекистон Республикасида ҳам оиладаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2018 йил 27 июнь куни «Ўзбекистон Республикасида Оила институтини мустаҳкамлаш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра қуйидагилар оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгиланган эди:

  • Оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;
  • Замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
  • Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;
  • Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;
  • Оилаларга таъсирчан методик, консултатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

Юртимизда оилани мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳалқаро ҳамжамиятларда юксак эътирофларга сазовор бўлаётганлиги ҳам бежиз эмас. Қонунчилигимизга назар солар эканмиз оилага катта эътибор берилганлигини, жумладан, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва бурчлари, умуман оилавий ҳаётнинг барча масалаларига урғу бериб ўтилганлини кўришимиз мумкин. 

Ҳуқуқий маънода оила – юридик алоқадир. Оилавий муносабатлардаги юридик характер ҳуқукий нормалар билан уларнинг муносабатларини тартибга солиб, давлатнинг мажбурий қоидалари билан оила аъзоларининг ҳулкига таъсир этиб, оилани жамият ҳоқлаган асосда ривожлантиришга ёрдам беради. Оила муқаддас қўрғон ва Оиламиз хамиша тинч бўлсин


Ғолиб Қличев, Қоровулбозор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси