Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Коррупция - жамият ривожига таҳдид!


Коррупция... Коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, бутун инсоният ривожига тўсиқ бўладиган иллатдир. Коррупция қашшоқликни вужудга келтирувчи, тараққиётни иҳоталовчи, инвестиция оқимларини беркитувчи дунёдаги ҳеч бир мамлакатга бегона бўлмаган феномен ҳисобланади. Тўғри бу ҳақда ҳамманинг ўзига хос тасаввури, тушунчаси бор, албатта. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунида унга шундай таъриф берилган: «коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш». 

Оддий халқ тилида "Коррупция" деганда кўпинча давлат амалдорларининг шахсий бойлик орттириш мақсадидаги порахўрлиги тушунилади. Бироқ коррупция тушунчасининг кўлами анчайин кенгроқ бўлиб, нафақат давлат, балки хусусий соҳаларни, ижтимоий қатламидан қатъий назар деярли барча аҳоли орасидаги муносабатларда ўз аксини топиб бормоқда. Мазкур иллат омманинг манфаатига хизмат қилиши керак бўлган ҳуқуқий ва сиёсий тизимларни ҳам заифлаштириб, халқнинг давлат хизматчиларига нисбатан ишончини кескин пасайишига олиб келмоқда.

Дунё ҳамжамиятида ҳар йили коррупцияга қарши кураш борасида миллиардлаб АҚШ доллари сарфланишига қарамай бу иллатга барҳам беришнинг имкони бўлмаяпти. БМТ ҳузуридаги коррупцияга қарши кураш гуруҳи раҳбари Стюарт Гилман корруциянинг тобора илдиз отиб боришга нисбатан қуйидагича муносабат билдирган: “Коррупциялашган жамият фуқаролар эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлмай қолади, бу эса фуқароларнинг ўз фарзандларини нафақат егуликдан балки таълим ва саломатлик ҳақида қайғуриш имкониятидан ҳам маҳрум қилади. Бу туганмас фалокатдир! Дарҳақиқат, коррупция тарқалган давлат ва хусусий сектор масъул шахслари ўзаро манфаатларни айирбошлаш орқали давлат маблағларини ўғирлаш ва жиноий йўл билан топилган мол-мулкни қонунийлаштиришни амалга оширадилар. Энг аянчлиси давлат хизматчиларининг ўзлари пора олиш натижасида нафақат давлат моддий зиён балки инсоният ривожига салбий таъсир кўрсатаётганликларини билиб туриб, қўл ураётганликларидир. Агарда коррупциянинг майда кўринишига эътибор қаратилмаса у катта оқибатларни келтириб чиқаради. Кўпчилик порани нақд ёки совға сифатида таълим ёки соғлиқни сақлаш соҳаларида баъзан маъмурий жараёнларни тезлаштириш ёхуд жарималар тўлашдан қочиш воситаси сифатида ишга солади. Бироқ улар фойдаланаётган усул мақсадга эришиш эмас балки таҳқирланишдир! Коррупция ўз навбатида одам савдоси, уюшган жиноятчилик ва терроризм каби бузғунчиликларга пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳеч бир муаммо йўқки унга қарши курашиб бўлмаса, шунга кўра БМТнинг коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси дунёда коррупцияга қарши курашда кенг қамровли ҳуқуқий асос бўлиб, мазкур ҳужжат 2005 йил 14 декабрда кучга кирган, дастлаб 37 давлат томонидан ратификация қилинган, 137 давлат томонидан имзоланган эди. Ўзбекистон ҳам 2008 йил 27 июнда юқоридаг конвенцияга қўшилган, 28 августда эса конвенция Ўзбекистон учун ҳам кучга кирган ва конвенция доирасида ҳаракатланиш давом этмоқда. Хусусан, мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш мақсадида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланди. Айни пайтда юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни самарали амалга оширилиб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш борасида 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Президентимизнинг 2019 йил 27 майда имзолаган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармон бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, асосий мақсад юртимизда энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Шоҳрух Саидов, Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси