Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Тараққиёт жараёнларида оиланинг роли: Копенгаген декларацияси ва Пекин ҳаракатлар платформаси


Оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия масканидир. Оила инсон ва жамият учун шунчалик муқаддас ва қадрли экан, барча бирдек унинг муқаддаслигини англаб,қадрига етаяптими?

Ўтган асрнинг 80 йиллари давомида БМТ оила масалаларига жиддий эътибор қаратишни бошлади. 1983 йилда ижтимоий тараққиёт комиссияси тавсияларига мувофиқ ижтимоий иқтисодий кенгаш ўз резолюциясида оиланинг ривожланиш жараёнларидаги роли тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтди. 1989 йил 9 декабр куни бош Ассамблея 1994 йилни халқаро оила йили деб эълон қилди. У шунингдек йил доирасида бўлиб ўтадиган маҳаллий, минтақавий ва миллий даражалардаги тадбирларни БМТ ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳомийлигида ўтказишга алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари Ассамблея халқаро оила йили учун Ижтимоий ривожланиш комиссиясини тайёрловчи, Иқтисодий ва ижтимоий кенгашни мувофиқлаштирувчи орган сифатида тайинлади. Жорий йилда Копенгаген декларацияси ва Пекин ҳаракатлар платформаси қабул қилинганлигига 26 йил тўлди. Бу муҳим кунни дунё соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалардаги енг катта глобал инқироз шароитида нишонлади. Коронавирус пандемияси оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун ижтимоий соҳанинг тараққиёти ва кучайиши аҳамиятини инсониятга уқтираётгандек гўё. Иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувидан энг аввало аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами зарар кўрмоқда.  Дарҳақиқат, бундай пайтларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари сони ошади. Мана нима учун иқтисодий жиҳатдан заиф оилаларни қўллаб қувватлаш ҳар қачонгидан долзарб масаладир. Даромад манбаини йўқотган, нормал уй-жой шароитларига эга бўлмаган, кўп фарзандли, кекса ва имконияти чекланган шахслари бор оилалар эпидемия даврида ҳар қандай кўмакка янада муҳтож бўладилар.

Бундай инқирозли шароитда бизда ижтимоий-иқтисодий тизимни таҳлил қилишда реал имконият мавжуд. Тизимга зарурий тузатишларни киритиш билан биз барчанинг тенглигини таъминлашимиз мумкин. Шуниси аниқки, оилада тенгсизлик мавжуд экан гендер тенгликка эришиш амри-маҳол. Пекин ҳаракатлар платформаси қўйилган вазифаларни бажаришда йўл харитаси бўлиб хизмат қилмоғи лозим.

Шоҳрух Саидов, Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси