Янгиликлар
Коронавирус пандемиясини жиловлашда бирдамликнинг ўрни.
Давлат ва нодавлат муассасалари, тадбиркорлик субектлари ҳозирги шароитда аҳолини қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Хусусан, ўқувчилар учун масофавий ўқишни ташкил этиш ва аҳолининг тўсқинликсиз ахборот олишларини таъминлаш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш долзарбдир.
Президент администрацияси хузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўнгги 5 йил ичидаги «Экономическое обозрение» илмий-таҳлилий журналининг барча сонларига бепул фойдаланиш имконияти тўғилди. "Экономическое обозрение" журналининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган барча 62 та сонлари рақамли форматда мавжуд.
Mobiuz ва Beeline уяли алоқа операторлари томонидан Covid-19 коронавирусининг тарқалиши ҳақида йирик ва ишончли манбалардан тезкор ва муҳим, расмий маълумотларни бепул олишларини таъминлаш учун фуқаролар Ўзбекистоннинг 7 янгиликлар сайтларига (Daryo.uz, Kun.uz, Uznews.uz, Gazeta.uz, Podrobno.uz, Uzreport.news va Xabar.uz) интернет трафикларини сарфламасдан бепул киришлари мумкин бўлди. Mobiuz фуқаролар энг қулай шароитларни яратиш, уйда ўтказиладиган вақт фойдали ва қизиқарли бўлиши учун, ўқувчи ёшлар ва педагогларнинг керакли маълумотларни олишга ҳам бир қатор қулайликлар яратди. 10 дан зиёд ахборот-таълим веб-сайтларидан мегабайтларни сарфламасдан фойдаланиш имкон яратилиб, улар қаторида – Khan Academy Ўзбек таълим платформаси, Халқ таълими вазирлигининг Eduportal.uz ахборот-таълим портали, Республика болалар кутубхонасининг Kitob.uz сайти, онлайн-таълим олиш учун Edumarket.uz, Online-maktab.uz, Talim.uzedu.uz, Utube.uz, Itschool.uz сайтлари ва бошқа бир қатор ресурслар (uzedu.uz, xtv.uz, xt.uzedu.uz, stat.uzedu.uz, emis.uzedu.uz, kundalik.com) бор. Beeline ҳам tube.edu.uz, dist.edu.uz, mt.edu.uz, pf.bimm.uz, lib.bimm.uz, mt.bimm.uz каби бир қатор ахборот-таълим интернет ресусрларидан бепул фойдаланиш имконитини яратди. Ушбу компаниялар масофадан туриб таълим олиш кўрилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш тарафдори эканлиги намоё этишди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорларни ўқитиш масофавий режимда олиб бориш амалиётини жорий этди. Масофавий ўқитиш ССП Интернет-ресурслари асосида ташкил этилди. Хизматлари аҳолига бепул кўрсатилмоқда. Ижтимоий барқарорлик ва бирдамлик ғоялари учун кураш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳисобланади. Биз қанчалик ҳамжиҳат бўлсак, ижтимоий муаммолар кўпаймасдан, барқарорликка путур етмасдан коронавирус хавфини енгиб ўта оламиз.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак, барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховатли ишлар республикамизнинг барча давлат ва нодавлат муассасалари, тадбиркорлик субектлари томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Шерали Субҳонов, Шофиркон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси