Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Иллатнинг паст негизи-КОРРУПЦИЯ!


Мақолани бежизга “Иллатнинг паст негизи КОРРУПЦИЯ” деб номланмайди. Қонунда шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш” деб таькидланган конунда. Инсон оиласидан, боласининг ризқ-рўзидан ажратиб, мажбурликдан, бази бировлар “чин кўнгилдан”, “хизмат учун” деб бу иллатни рахмат тариқасида амалга оширадилар, лекин бизнинг мусулмон халқимизга меҳнат қилмасдан, бировни норизо қилиб, унинг оила ризқини қирқиб манфаат кўрмоқлик гуноҳ хисобланади.

Жаҳон ҳамжамиятида коррупцияга ва унга қарши курашишга қарши борасида бир қатор самарали чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Transparency International ташкилотининг ҳисоботига кўра, 2019 йил давомида Янги Зелландия жаҳондаги энг кам коррупциялашган мамлакат ҳисобланади. Кейинги ўринларда Дания, Финландия, Сингапур, Швеция ва Шведцария давлатлари эгаллаган бўлса, бизнинг мамлакатамиз коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилган самарали ишлар натижасида рейтингда 180-ўриндан 153-ўринни эгаллаб, 100 балли кўрсаткич бўйича мамлакат 25 балл тўплаган ҳолда, Камерун, Комор ва қўшни Тожикистон давлатлари билан бир хил кўрсатгични қайд этган.

Transparency International ташкилотининг ҳисоботига кўра минтақанинг кўплаб мамлакатларида амалда ваколат ҳаддан ташқари бир ҳокимиятнинг қўлида тўпланиши назорат институтларига кучли сиёсий таъсир ва суд ҳокимиятининг амалда мустақил эмаслигига ҳамда матбуот эркинлигини чекланганишигиа олиб келиши қайд этиб ўтилган. Шунингдек, ҳисоботда “Агар сиёсий раҳбарлар ижтимоий манфаатларга устувор эътибор қаратиб, шаффофликни намоён этишса, коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мумкин”, деб айтиб ўтилган.
Дарҳақиқат, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш борасида ҳам аниқ чоралар кўрилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Статистикага назар соладиган бўлсак коррупцияга оид жиноят сабабли жами 1 минг 177 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилган. Албатта ҳамма ҳам хато қилиши мумкин, бироқ хато қилган инсон қилмишига нисбатан тегишли хулосаларни чиқариб, қилган иши учун жавобгарлик ҳиссини туюшидадир.

Коррупция барча соҳаларда давлат ва фуқаро ўртасида муносабатларга раҳна солади, жамиятда бузғунчи ғояларнинг пайдо бўлишига, ривожланишга сабаб бўлади. Коррупцияга қарши курашиш масаласида бир қатор тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди, жавобгарлик чоралари оғирлаштирилди, бироқ барибир бу иллатга бутунлай чек қўйишнинг имкони бўлмаяпти, ягона йўл давлат хизматчиларининг ва фуқароларнинг бевосита муносабатларини камайтириб, юқори технологияларни жалб этиш орқали рақамли иқтисодиётга ўтишдир. Гарчи коррупцияга қарши кураш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлсада, рейтингда эгаллаб турган ўринимиздан билиб олишимиз мумкинки фикримча ҳали бу борада қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишимиз даркор:

  • давлат ташкилотларидаги мансабдор шахсларнинг молиявий ва бошқа манфаатларини назорат қилишни қучайтириш;
  • молиялаштириш манбааларининг сиёсий жараёнларга ҳаддан ташқари таъсирини камайтириш;
  • давлат органларининг шаффоф қарорлар қабул қилиниши орқали "лобби" фаолиятини тартибга солиш;
  • фуқаролик жамиятини жалб қилиш ва фуқароларни, фаолларни, жиноятчилар устидан арз қилувчиларнинг ҳуқуқий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш;
  • ҳокимиятларнинг бўлинишини қайта кўриб чиқиб, назорат ва мувозанат тизимини янада такомиллаштириш.

Санжар Рахматуллаев, Бухоро туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси