Янгиликлар
Давлат ва жамият Коррупцияга қарши курашиш йўлида.
Ҳозирги дунё ҳамжамияти жуда шиддатли ва ўзгаришларга бой даврда яшамоқдалар. Дарҳақиқат, сўнгги 3 йил давомида жамиятни ислоҳ қилиш учун бир қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиндики, қонунчилигимиз ўзгармаган бирор-бир соҳа қолмади. Амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг туб замирида албатта фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уни янги босқичга олиб чиқиш каби эзгу мақсадлар бўлиб, бу борада салмоқли ишлар янада изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, республикада Коррупцияга қарши курашиш ва бу иллатни мамлакатнинг барча соҳа ва жабҳаларидан йўқотиш, юртни коррупциядон ҳоли давлатга айлантиришда мамлакатимиз раҳбари ва ташаббуслари билан улкан ишлар қилинмоқда. Ҳар бир соҳани, энг аввало, қонунчилик базаси мустаҳкам бўлса ҳамда унга оғишмай амал қилиниши мамлакатни жаҳон аренасида юксак поғоналарда туришига туртки бўлади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017 йилга қадар ягона қонуннинг ўзи бўлмаган сабабли мамлакатимизда ушбу соҳа бўйича турли тарқоқ қонун ҳужжатлари қўлланилиб келинган. Давлат раҳбари ўз фаолиятини бошлаган дастлабки кунлардаёқ бу масалага жиддий эътибор қаратиб, ҳозирги кунда ушбу соҳада алоҳида қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши коррупцияга қарши курашга қарши жиддий киришилганини билдиради.
Коррупцияга қарши кураш мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан ҳам улкан масъулият талаб этади. Агар уларда қатъий тартиб-интизом бўлмаса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартиб-қоидалар ҳавойи гаплар бўлиб қолаверади. Дарҳақиқат, ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари авваламбор жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиши билан бирга коррупцияга қарши кураш борасида иммунитетни шакллантира олиши керак, албатта шундан кейингина жамиятнинг ҳар бир аъзосида коррупцияга қарши муросасизликни туйғусини кучайтириш ва уларни ишонтириш мумкин.
Шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида сиёсий элитани шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада ўтган 2019 йил давомида сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва бу борадаги коррупцияни олдини олиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Сайлов кодекси қабул қилинди, сайлов жараёнлари очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказилиб, аввалгиларидан тубдан фарқ қилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни парламентга қилган мурожаатида парламент ва президентга ҳисобдор бўлган коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этиш бўйича таклиф берган эди. Шу мақсадда Республикамизда Коррупцияга қарши курашиш агентликгини ташкил этиш кўзда тутилди. Мазкур агентликка коррупцияга қарши курашни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади. Унга алоҳида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мустақил орган мақоми берилади. Агентлик бирон давлат идораси, парламент, президент ҳузурида эмас, алоҳида бўлади. Агентлик ҳар бир коррупция ҳолати содир этилганда унга яратилган шароитни, коррупция хавфини танқидий ўрганади. Ҳар бир идорада ички коррупцияга қарши курашиш назорат тизими бўйича таклифлар агентликка юборилади.
Хулоса қилиб айтганда бу "Коррупция" деб аталмиш иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фақатгина хуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эмас, балки жамиятимиздаги хар бир шахснинг устувор вазифаси бўлиб, биргаликда ўз мақсадимизга еришишимиз мумкин.
Анвар Рўзиев, Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси