Янгиликлар
Мониторинг натижасида қонунбузилишига чек қўйилди
Ромитан туман адлия бўлими томонидан ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногирон пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги сабабли, ушбу тоифадаги пенсионерларга қонун хужжатларида белгиланган имтиёзларни давлат идоралари томонидан кай даражада бажарилаётганлиги бўйича мониторинг ўтказилганда, Ромитан туман ДСИ томонидан айрим ёлғиз кекса ва ногирон пенсионерларнинг ер солиғидан озод қилинган бўлишидан қатъий назар, давлат ер солиғи ундирилиб келинганлиги аниқланган.
Жумладан, фуқаро К.Р., Х.Н., Ж.Ҳ., Ў.М., Ч.Ф., Б.Р., Р.Х., Қ.Ф., А.Р., С.А., Ҳ.Н.лар кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кекса ва ногирон деб эътироф этилган ва тегишли рўйхатга киритилган ҳамда фуқаро К.Р. Ромитан туман тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномасига асосан 1-гуруҳ ногирони деб топилган бўлсада, Ромитан туман давлат солиқ инспекцияси томонидан қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда 2017-2019 йиллар мобайнида фуқаро К.Р.дан жами 113762.1 сўм, фуқаро Х.Н.дан жами 448790 сўм, фуқаро Ж.Ҳ.дан жами 169327 сўм, фуқаро Б.Р.дан жами 63119.74 сўм, фуқаро С.А.дан жами 149513 сўм, фуқаро Ҳ.Н.дан 2018-2019 йиллар учун жами 121498 сўм миқдордаги ер солиғи ундирилганлиги, шунингдек, фуқаро Ў.М.га 2017-2019 йиллар учун жами 387842 сўм, фуқаро Ч.Ф.га 2018-2019 йиллар учун жами 153227 сўм, фуқаро Қ.Ф.га 2018-2019 йиллар учун жами 247594 сўм, фуқаро А.Р.га 2017-2019 йиллар учун жами 203402 сўм ер солиғи бўйича қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436-моддасининг 3-4-бандларига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ҳамда ёлғиз пенсионерлар ер солиғидан озод қилинган қайд этилган бўлсада, Ромитан туман ДСИ томонидан ушбу модда талаби бажарилмасдан келинаётганлиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ҳамда ёлғиз пенсионерларнинг ҳақли эътирозларини келиб чиқишига сабаб бўлган.
Шунга кўра туман адлия бўлими томонидан туман ДСИга аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли тартибда тақдимнома киритилиши орқали асоссиз ҳисобланган ер солиғини бекор қилишни ҳамда 2017-2018-2019 йиллар учун фуқаролардан ундирилган ер солиғи суммалари ушбу шахсларга қайтариш чоралари кўрилган.
Ромитан туман адлия бўлими бошлиғи Шухрат Қодиров