Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Мурожаат ижобий ҳал этилди


Ромитан туман адлия бўлими томонидан фуқаро И.Муротованинг собиқ “Ибн Сино” жамоа хўжалигида ва “Фарход” фермер хўжалигида ишлаган иш даврларида иш ҳақи дафтарларида фамилияси нотўғри ёзилганлиги сабабли, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ромитан туман бўлими томонидан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил кўриб чиқилганда мурожаат муаллифи И.Муротова 1980 йилдан 1985 йилгача собиқ “Ибн Сино” жамоа хўжалигида ва 1992 йилдан 2006 йилгача “Фарход” фермер хўжалигида ишчи вазифасида меҳнат фаолиятини олиб борганлиги, бироқ иш ҳақи дафтарларида унинг фамилияси Муродова деб юритилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” низомнинг 80-бандида Агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича исми, отасининг исми ёки фамилияси билан мос бўлмаса ушбу ҳужжатнинг мазкур шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкинлиги кўрсатилган, бироқ собиқ “Ибн Сино” жамоа хўжалиги ва “Фарход” фермер хўжалиги тугатилганлиги сабабли низомга асосан судга мурожаат қилишни лозим ҳисобланади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 5-сон пленум қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 13 май куни ФИБ Ромитан туманлараро суди юридик фактни белгилаш ҳақида ариза киритилиб, суд буйруғига асосан Ромитан туманидаги собиқ “Ибн Сино” жамоа хўжалигида 1980 йилдан 1985 йилгача ва “Фарход” фермер хўжалигида 1992 йилдан 2006 йилгача Муродова Инобат номига ёзилган иш ҳақи ҳисоблаш хужжатларнинг Муротова Инобат Жабборовнага тегишлилиги юридик факти белгиланиши таъминланди.

Ромитан туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Мақсуд Ҳамдамов