Янгиликлар
Одам савдоси — инсон эркинлигига тахдид
Ҳудуд ва чегара билмас жиноят бу - Одам савдоси.
Сайёрамизда бир қатор глобал муаммолар мавжуд бўлиб, инсоният бугунги кунда ўзи курашаётган муаммоллари қатори яна бир муаммо борки, йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар сони ошиб бормоқда. Мазкур трансмиллий жиноят одам савдосидир. Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркаинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг кейинги тақдирини мавҳумликка йўналтираётган жирканч “бизнес”га айланиб улгурди.
Агар мозийга бир назар солиб фикр юритадиган бўлсак, мазкур жиноят ўтган асрларда ҳам бошқа кўринишларда содир этилганлиги, шу билан бирга унга қарши қонуний кураш олиб борилганлигини кўришимиз мумкин. 1902 ва 1910 йилларда “Оқ қуллар савдосига қарши кураш” ва кейинчалик “Қуллик хусусида” конвенция, “Бола ҳуқуқлар тўғрисида”ги конвенциялар қабул қилинганлиги юқоридаги фикримизнинг далили бўла олади. 1948 йил қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумҳжаҳон декларацияси” ҳам мазкур глобал муаммо бўлган одам савдосини йўқотиш учун хизмат қилади. 2013 йилда Бирлашган Биллатлар Ташкилоти (БМТ) тоомонидан “30 июл – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” деб эълон қилинган. Мазкур жиноят юзасидан ўтказилган таҳлилий ишлар натижаси шуни кўрсатадики, бу иллат орқали жабрланганлар бир неча миллионни ташкил этади. Ачинарлиси шуки, мазкур жиноятнннг жабрланганларининг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилади.
Ушбу глобал иллатга қарши курашда мамлакатимизда ҳам кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Масалан: 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган “Одам садосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим амалий, бир сўз билан айтганда ҳуқуқий асос бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга ва БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартномаларни иштирокчисига айланган.
Дунёда энг катта бойлик бу шахснинг эркинлиги ҳисобланади. Олтин қафасда ҳатто қуш ҳам ўзини бахтли ҳис қилмайди. Бу каби олий қадриятларга тушунмайдиган, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бойлик ортириш илинжида юрган манқуртлардан эҳтиёт бўлишимиз, келажак авлодни асрашимиз, Огоҳ бўлишимиз керак.
Ромитан туман адлия бўлими бошлиғи Шухрат Қодиров