Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Адлия аралашгач мурожаат ижобий ҳал этилди


Ромитан туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ё.Ҳ. “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖга қарашли “Махсус монтаж ва механизация” УКда “изолировщик” вазифасида ишлаб келаётганлигини, 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия тайинлашни сўраб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ромитан туман бўлимига мурожаат қилганлиги бироқ жамғарма томонидан иш ўринлари аттестацияси тўлиқ бўлмаганлиги сабабли имтиёзли пенсия тайинлаш рад этилганидан норози бўлиб Ромитан туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилган мурожаатчи Ё.Ҳ.ни “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли “Махсус монтаж ва механизация” унитар корхонасида 05.03.2007 йилдан ҳозирги кунга қадар “изолировщик” вазифасида ишлаб келаётганлиги, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ромитан туман бўлими томонидан фуқаронинг “изолировщик” вазифасида ишлаб келаётганлиги корхона томонидан 2011 йил ва 2017 йилда иш ўринлари атестациядан ўтказилганлиги бироқ, 2007 йил март ойидан 2009 йил 31 декабр кунига қадар ҳамда 2016 йил январ ойидан 2017 йил 16 август кунига қадар корхона томонидан иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг12-моддасига мувофиқ, умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар: эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Шунга кўра, фуқаро Ё.Ҳ 2020 йил 23 апрелда 55 ёшга тўлганлиги сабабли Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, умумий иш стажи 33 йилу 7 ой шундан имтиёзли иш стажи 13 йилу 1 ойни ташкил этганлиги боис 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия тайинлаш мумкинлиги, “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли “Махсус монтаж ва механизация” унитар корхонаси томонидан олдинги давр учун иш ўринлари аттестацияси ўтказмаганлиги фуқаронинг айби эмаслиги инобатга олиниб, бузилган ҳуқуқни тиклаш мақсадида мурожаат муаллифи манфаатини кўзлаб ФИБ Ромитан туманлараро судига имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилиб, суд қарорига асосан фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.

Ромитан туман адлия бўлими бошлиғи Шухрат Қодиров