Янгиликлар
Дори воситалари рекламасига қандай талаблар қўйилган?
Дори воситалари рекламасида қуйидагилар бўлиши шарт:
дори воситасининг тўлиқ номи (шу жумладан халқаро фармакологик номи) ва ишлаб чиқарувчисининг номи;
дори воситасидан фойдаланиш ёки уни қўллаш ҳақидаги ахборот.
Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:
фақат шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситалари;
таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалари бўлган дори воситалари;
Ўзбекистонда тиббиётда қўлланишга рухсат берилмаган дори воситалари.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.