Олот тумани “Жайхунобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Р.нинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олот туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат қилиб, тадбиркорлик қилиш мақсадида АТБ Агробанк филиали билан кредит шартномаси тузилганлигини, биро шартномага асосан 22.5 млн. сўмлик кредит маблағи ажратилмаётганлигини, мазкур муаммони ҳат этишда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат Олот туман адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилиб, адлия ходимларининг аралашуви натижасида кредит шартномасига асосан Агробанк АТБ Олот филиали зиммасига 22.5 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағларини кўчириш мажбуриятини юклаш, кредит маблағларини ўз вақтида ўтказиб бермагани учун кечиктирилган кунлар ҳисобига 1237500 сўм пеня ундириб бериш ҳақида мурожаат муаллифининг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судига ариза киритилиб, кредит маблағининг ундириб берилиши таъминланди.
ИХТИЁР ЧЎЛЛИЕВ, Олот туман адлия бўлими бошлиғи