Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Мурожаат натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш белгиланди


Конституцияда фуқароларнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлаш, кексайганида нафақа олиш каби ижтимоий ҳуқуқлари ва манфаатлари қонуний кафолатлаб қўйилган. Ҳудудий адлия органлари томонидан фуқароларнинг бу борада бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қоровулбозор туман адлия бўлимига Қоровулбозор тумани, Бобур кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.С. “Сувтаъминоти” МЧЖ томонидан унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада унга амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилиб, қўйидаги қонунбузилиш холатлари аниқланди:

- Бухоро вилоят “Сувтаъминоти” МЧЖнинг 2020 йил 26 майдаги буйруғи билан Ш.С. ҳар йили ўтказиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўриғидан қониқарсиз баҳо олганлиги сабабли ҳамда Меҳнат кодексининг 95-моддасига асосан Когон туман бўлими ихтиёрига ишга 3 ойлик муддат билан ўтказилган. Буйруқнинг асоси сифатида иш берувчи кўрсатмаси ва меҳнат шартномаси кўрсатилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 95-моддасига асосан, ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар жамоа шартномасида кўрсатилади, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Бухоро вилоят “Сувоқава” ДУКнинг 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 3.6-бандига биноан, ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш холати юзага келиши муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилиши белгилаб берилган.
Ишлаб чиқариш, ташкилий-техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра ишнинг вақтинча тўхтатилиши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади.
Жамоа шартномасида иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти деб қўйидаги холатлар келтирилган:
- бошқа ходимнинг ишда вақтинчалик ҳозир бўлмаган даврида (ўқув сессиясига, меҳнат таътилига ва ҳақ тўланмайдиган таътилга кетиши, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли);
- табий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ходиса, табий офат ва бошқа фавқулодда ходисаларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш зарурияти юзага келганда.
Шу билан бирга, Бухоро вилоят “Сувоқава” ДУКнинг 2019 йил 10 октябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат мухофазаси бўйича ўқишларни ташқил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низомга асосан ташкилотнинг шаҳар ва туман филиаллари ходимларини меҳнат ва касбий лаёқатлигини текшириш белгиланган бўлиб, Ш.С. мазкур аттестациядан қониқарсиз баҳо олганлиги, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқда асосий сабаб сифатида кўрсатилган.

Ваҳоланки, 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат мухофазаси бўйича ўқишларни ташқил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 20-бандига асосан, ходим синашда қониқарсиз билимга эга эканлиги аниқланса, мустақил ишга қўйилмайди ва икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда қайта синашга жалб қилинади. Билимларни қайта синашга келмаслик ёки узрли сабабларсиз синашга тайёргарлик кўрмаслик меҳнат интизомини бузиш деб баҳоланади. Бундай камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилган интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Бухоро вилоят “Сувтаъминоти” МЧЖ томонидан амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан тегишли интизомий ёки бошқа чоралар кўрилмасдан, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ расмийлаштирилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан, бўлим томонидан Бухоро вилоят “Сувтаъминоти” МЧЖга мурожаатни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилишларни ҳамда уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиши таъминланди.

МИРШОД ПЎЛОТОВ, Қоровулбозор туман адлия бўлими бошлиғи