Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ҳақ ўтар, ҳақлик ютар.


Дунё пайдо бўлибдики, ҳақ билан ноҳақ орасидаги кураш турли кўринишда ўз аксини топган. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш жараёнида бир нарсага амин бўлишимиз мумкинки, ҳақиқатнинг юзи — ёруғ, қўли — узун бўлиб, барибир биркунмас биркун ноҳақлик устидан ғалаба қозонади.

Жумладан, фуқаро Р.С. ўнг елка ўрта қисми чўлтоғидан айрилиб жароҳатланганлиги сабабли 2011 йил июл ойидан 2020 йил 15 январгача бўлган давр учун 2-гуруҳ ногиронлигини белгилаш бўйича 23-сон Ромитан туманлараро тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига мурожаат қилади бироқ комиссия томонидан рад жавоб берилади. Мурожаатчи берилган жавоб хатидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига ушбу масалани ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда мурожаатчи Р.С. 1998 йилда ўнг елкаси ўрта қисми чўлтоғидан айрилганлиги сабабли, Бухоро вилоят 2-сонли ТМЭКнинг маълумотномасига мувофиқ 1999 йил 5 январдан 3-гурух умумий касаллик билан муддатсиз белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 195-сон қарори қабул қилингандан сўнг 2-гуруҳ муддатсиз ногиронлик белгиланиши лозим бўлсада, тиббиёт муассасаларининг ва 23-сон Ромитан туманлараро тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг эътиборсизлиги оқибатида фуқаро Р.С.га 2020 йил 15 январга қадар 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланмасдан келинганлиги аниқланди.

Ҳолбуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарор билан тасдиқланган “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида”ги низомнинг 12-бандида туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнатга лаёқатини йўқотганлик даражасини ва қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлаш, ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш, реабилитация тадбирларининг турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмларини белгилаш, даволаш-профилактика муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда дастурларнинг бажарилиши ҳолатини кузатиш, ўтказилган реабилитация тадбирларининг самарадорлигини аниқлаш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ногиронликнинг аҳволи ва ўсишини ўрганиш ва бош ТМЭКга тегишли маълумотлар тақдим этиш, аҳоли ўртасида тиббий-меҳнат экспертизаси, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш функцияларини бажариши белгиланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан фуқаро Р.С. бузилган ҳуқуқини тиклаш мақсадида 23-сон Ромитан туманлараро тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига 2011 йил июль ойидан ногиронликнинг 2-гуруҳини белгилаш мажбуриятини юклатиш бўйича Ромитан туман маъмурий судига ариза киритилди ва суднинг қарорига асосан мурожаат ижобий ҳал этилди.

БАҲОДИР МАНСУРОВ, Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи