Янгиликлар
Компенсация ундириб берилиши белгиланди
Вобкент туман “Латифсобунгар” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.Ҳасанов туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Вобкент Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи томонидан ишдан бўшатилганлигини бироқ унга компенсация берилиши пайсалга солиниб келинаётганини маълум қилди.
Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилиб, Вобкент Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи томонидан фуқаро Қ.Ҳасанов билан тузилаган меҳнат шартномасини бекор қилишда, унга компенсация ва ишдан бўшатиш нафақаси тўловларини тўлаб беришда айрим қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида уларга йўл қўймаслик ва олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасига тақдимнома киритилди. Бироқ Бухоро вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси таъсир чорага жавобан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли Фармонига мувофиқ Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежи фаолияти тугатилиши белгиланганлиги, вилоятдаги барча таълим муассасалари молиявий мустақил эканлиги, бошқарма таълим муассасасининг молиявий ишларига аралашмаслиги ҳамда собиқ Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатган Қ.Ҳасановнинг иш жойидан тўланмай қолган учинчи ой учун ўртача иш ҳақи ва компенсация тўловларини ундириш юзасидан даъво ариза билан судга мурожаат қилиши мақсадга мувофиқлигини билдирган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 декабрдаги 1101-сонли буйруғи 6-бандига кўра “Вилоятлар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқларига 10 кун муддатда касб-ҳунар коллежининг Тугатиш комиссияси фаолияти тўлиқ ниҳоясига етгунга қадар иш жараёнида юзага келадиган муаммоли вазиятларда ҳуқуқий-услубий ёрдам кўрсатиш, шунингдек барча педагог ва ишчи ходимлар маошлари тўлови, коллежнинг коммунал тўловлари, бино, иншоотларни сақлаш, моддий қийматликлар ва хизматлар хариди юзасидан тузилган шартномаларнинг якуний тўловлари, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича юзага келган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни тугатиш” вазифалари топширилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67, 102, 109 ва 110-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси талабларига зид равишда собиқ Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатган Қ.Ҳасановга коллеж раҳбарияти томонидан иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар, яъни компенсация ва ишдан бўшатиш нафақаси тўловлари бугунги кунга қадар тўлаш чоралари кўрилмаган.
Юқоридагиларга кўра туман адлия бўлими томонидан жавобгарлар собиқ Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва Бухоро вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасидан манфаатдор фуқаро Қ.Ҳасановнинг фойдасига 2019 йил август ойининг 20 иш кунлиги учун 1 420 198 сўм компенсация, учинчи ой учун 1 775 248 сўм миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи ва 1 775 248 сўм ишдан бўшатиш нафақаси жами 4 970 694 сўмлик тўловларни ундириш юзасидан ФИБ Пешкў туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг 22.06.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгарлардан фуқаронинг фойдасига жами 4 970 694сўмлик тўловлар ундириб берилиши белгиланди.
СОҲИБ БАҚОЕВ, Вобкент туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси