Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ НАФАҚА ПУЛИ ТАЙИНЛАНДИ


Жондор туман Демун қишлоғи Қўча қишлоғида фуқаро Ш.Г. туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, фарзанди ногирон бўлиб туғилганлигини ва оилавий аҳволини инобатга олиб, фарзанди учун 2 ёшгача нафақа тайинланишида амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат адлия бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, мурожаат муаллифига 2020 йилнинг август ойидан 2 ёшгача бола парвариши нафақаси тайинлаб берилиши белгиланди.

Шу ўринда фуқароларимизга эслатиб ўтамиз, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса – боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (ҳозирги кунда 679330 сўм)нинг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • Белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
  • асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
  • агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай берилади.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини томонидан тузилган махсус комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда оиланинг ҳақиқий ижтимоий аҳволини ўрганиб чиққанидан сўнг, очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

ИФТИХОР ЭРГАШЕВ,
Жондор туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси