Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш одил судлов самарадорлигини ошириш гарови!


Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда, Президентимизнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг мақсади фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтиришдан иборат.

Мазкур Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб, ишларни назорат тартибида кўриш институти тугатилади, жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлашда қарорларни тортишув тамойили асосида тарафлар иштирокида қабул қилиш тартиби белгиланади, дастлабки эшитув босқичи киритилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб эса туманлараро, туман (шаҳар) судининг қарорини вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган суднинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўрилган суд қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиштартиблари жорий қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят иши тугатилади.

Прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари бўйича ишлар тарафлар мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан чақириб олиб ўрганилади.

Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилади.

Судлов таркиби 20 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестицияни амалга оширган инвесторлар ва давлат органлари ўртасидаги низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўради.

Қолган турдаги инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилади.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилади.

Суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилади.

Лойиҳага кўра, жумладан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади (маъмурий судлар сақлаб қолинади), маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўришни жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади, туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатилади, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўрувчи туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади, Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Бахром Бахронов,
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи