Янгиликлар
Коррупцияга қарши стандарт мавжудлигидан хабарингиз борми?
ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари – фойдаланиш учун талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти
Бу стандарт ташкилотларда коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш учун талабларни ва раҳбарий кўрсатмаларни белгилайди.
Ушбу стандарт бўйича бошқарув тизимини жорий этиш:
маъмурий тартиб-таомиллар, давлат хизматлари кўрсатиш, давлат харидларини амалга оширишда коррупция фактлари тўғрисида маълумот олишга;
давлат идораларида марказий аппарат ва ҳудудий тузилмалар кесимида коррупция ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга;
давлат идоралари, тармоқлар, ҳудудлар ва коррупция турлари кесимида коррупция ҳолати ва тенденциялари мониторингини амалга оширишга;
фуқароларнинг, ходимларнинг мурожаатлари бўйича ягона тизим ва маълумотлар базасини яратиш, шунингдек давлат хизматида коррупцияга қарши ўқитиш ва ҳалоллик бўйича ходимлар малакасини оширишга хизмат қилади.
ISO 37001:2016 стандарти Малайзия ҳукумати томонидан жорий қилинган.
Microsoft компанияси ушбу сертификатга эга.
Давлат органи ва бошқа ҳар қандай ташкилот ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали давлат идоралари ва бошқа манфаатдор шахсларга ҳамда ўзининг шерикларига коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф қилиш учун зарур бўлган барча чораларни халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошираётганини намойиш қилиши мумкин бўлади.
Стандарт ҳақида батафсил: http://hsti.uz/?p=26044
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot