Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Олий Мажлис палаталари энди хўжалик бошқарув органлари раҳбарларининг ҳам ахборотини эшитади



“Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–631, 10.08.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

 Қонун билан парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

 Жумладан, “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, Олий Мажлис палаталари Ҳукумат аъзоларидан ташқари, эндиликда хўжалик бошқарув органлари раҳбарларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан уларнинг ахборотларини эшитиш ваколати белгиланди.

 Шу билан бирга Қонунда, Парламент текширувлари Олий Мажлиси палаталарининг нафақат қўшма қарорлари, балки, алоҳида қарорлари асосида ҳам ўтказилиши мумкинлиги кўзда тутилди.

 Шунингдек, киритилган ўзгартишларга асосан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан парламент ва сенатор сўровлари кимнинг номига юборилган бўлса ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажариши юклатилган шахс томонидан жавоб берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot